Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Пазандалик

Пазандалик

Пазандалик, ширинликлар, таомлар, салатлар ва консарвалар тайёрлаш борасида маслаҳатлар.

 



Шафтоли мураббо

душанба, 2015 Июл 06    Лола

Шафтоли ювилади ва данагидан ажратилиб, майда бўлакларга бўлинади. Катта хажмдаги қайнатиладиган идишга солиб, устидан шакар солинади. Тахминан 5-6 соат тургач, идиш оловга қўйилади. 15 дақиқа қайнаб чиққанидан сўнг, идиш оловдан олинади ва совутилади. Сўнгра яна 15 дақиқага оловга қўйилади. Бу ҳол қайнаш дақиқалари 45 га етгунича такрорланади, яъни, 3 маротаба.

Батафсил...
 

Тошкентча ош (палов)

шанба, 2015 Июн 27    Лола

Қозонга ёғ солинади. Ва у қизигач, гўшт солиниб, қизаргунича қовурилади. Устига тўғралган пиёз солиб, уни ҳам қизаргунича қовурилади. Ошни ранги пиёзни қовурилишига қараб ўзгаради. Агар сиз оқишроқ ошни ҳоҳласангиз, пиёзни кўп қизартириб қовурманг. Агар пиёзни гўшт рангига яқин қизартириб қовурсангиз, ош қизил тусда бўлади.

Батафсил...
 

"Қумоқча" ширинлиги

пайшанба, 2015 Июн 25    Лола

Маргарин ун билан уқаланади. Қатиқ, сода ва тухум аралаштирилиб, унга солинади. Хамир қаттиқ бўлиши шарт. Тайёр хамир зувалаларга бўлиниб, елим пакетда, музлаткичда тиндирилади. Тинган хамир зувалачалари бирин кетин музлаткичдан олиниб, гўшт қиймалагичнинг махсус тишидан чиқарилади.

Батафсил...
 

"Вискоди" ширинлиги

душанба, 2015 Июн 22    Лола

Ун билан 300 гр. маргарин уқаланади. Сметанага разрыхлитель, 5та тухум сариғи солиб, унли массага қўшиб хамир қорилади. Хамир 3 зувалага бўлиниб, 30 дақиқа тиндирилади. 5 та тухум оқи 1 пиёла шакар билан бизэ қилинади. Биринчи зувала ёйилиб, устига бизэ суртиб, майдаланган ёнғоқ сепилади. Ва духовкада қизаргунича пиширилади. Қолган зувалалар ҳам шундай пиширилади.

Батафсил...
 

Бўғирсоқ

шанба, 2015 Июн 20    Лола

Ун ўртаси очилиб, ёғ солинади. Сўнгра косадаги шўр сув солиниб, хамир қорилади. Хамир бўлакларга бўлиниб, зувала ҳолида тиндирилади. Тинган зувалаларни узун тесма ҳолига келтириб, бир бармоқ қалинлигида кесиб чиқилади. Кесилган бўлакчаларни узунасига қирғичга қўйиб, кўрсаткич бармоқ ёрдамида шакл берилади. Сўнг, бўғирсоқчалар ёғда, ўрта оловда қизаргунича пиширилади.

Батафсил...
 

Бақлажонли аччиқ газак

якшанба, 2015 Июн 14    Лола

Бақлажон ювиб, тозаланиб, паррак қилиб кесилади ва ёғда икки томони қизаргунича қовурилади. Помидор ювиб тозаланиб, қирғичдан чиқарилади. Тўғралган пиёз алоҳида идишда бироз қовурилади. Сўнг устига помидор солиниб, қовуришда давом этилади. Помидор етилишига бироз қолганда тўғралган саримсоқпиёз ва уруғи олиб ташланган қалампир солинади.

Батафсил...
 

Реза мевали компот

душанба, 2015 Июн 01    Лола

Биринчи навбатда барча мевалар тозаланиб, ювилади. Бу мевалар ҳоҳишингизга қараб ўзгартирилиши мумкин. Олдиндан ювиб, қуритилиб, стерилланган 3 литрли банкаларга 150 гр. шакар ва мевалар аралаш солинади.

Батафсил...
 

"Вера" салати

якшанба, 2015 Май 31    Лола

Бақлажон йирик сомонча тўғралиб, идишга солиниб, туз сепилади. Пиёз йирик тўғралиб, қовурилади. 10-15 сониядан сўнг бақлажонни ўзидан чиққан сувидан ажратилиб пиёз устига солиниб, қовурилади.

Батафсил...
 

"Табассум" салати

жума, 2015 Май 29    Лола

Кабачки, булғор қалампири, бодрин ва помидор йирик сомонча қилиб тўғралади. 1 та тухум идишга аталаниб, устига туз сепиб, тўғралган кабачки солиниб, аралаштирилади. Сўнг, ёғда қовурилади. Иккинчи тухум алоҳида идишда аталаниб, устига туз сепиб, тўғралган булғор қалампири солиниб, аралаштирилади ва у ҳам алоҳида ёғда қовурилади.

Батафсил...
 

Тут мураббо

пайшанба, 2015 Май 28    Лола

Тут меваси тозаланади, лекин ювилмайди. Идишга шакар устига сув солиб, қайнатиб қиём ҳолига келтирилади. Тайёр қиём устига тут меваси солинади ва қайнатилинади. Қайнаб чиққач, 15 дақиқа дам бериб, яна қайнатилинади. Бу ҳол 2-3 маротаба такрорланади.

Батафсил...
 

Мевали компот

душанба, 2015 Май 25    Лола

Биринчи навбатда мевалар ювилиб, тозаланади. Ўрик ва олма иккига бўлиниб, данагидан ажратилади. Олхўри ва олча бутунлигича солинади. Бу мевалар ҳоҳишингизга қараб ўзгартирилиши мумкин.

Батафсил...
 

"Маргаритка" ширинлиги

якшанба, 2015 Май 17    Лола

Ун идишга солиниб, қавартма билан аралаштирилади. Унга уй ҳароратида юмшаган маргарин қўшилиб, уқаланади. Тухум сариғи (оқидан ажратилиниб) унга солинади. Сметана ва чой содаси аралаштирилиб, унга қўшилиб, хамир қорилади. Хамир қўлга ёпишмайдиган юмшоқ бўлгунича ун қўшилади. Тайёр хамир 4-5 зувалага бўлиниб, тиндирилади.

Батафсил...
 

Чойхона димлама

шанба, 2015 Май 16    Бахром

Ушбу таом бош ошпаз Ҳислат ака бошчилигида эркаклар томонидан чойхонада тайёрланган. Таом 15 кишилик.

Картошка, пиёз, сабзи ва саримсоқпиёз артилиб, бироз сувга солиб қўйилади. Карам 6-8 бўлакка бўлиниб, орасига туз сепиб қўйилади...

Батафсил...
 

Бақлажонли салат

жума, 2015 Май 15    Лола

Тухум, ун ва туз идишга солиниб, аралаштирилади. Бақлажонлар 5-7 см қалинликда паррак қилиб тўғралади ва тухумли аралашмага ботириб олиниб, товада, ёғда икки томони қизаргунича қовурилади.

Батафсил...
 

Кабачкили салат

сешанба, 2015 Май 12    Лола

Кабачкилар ювилиб, 0,5 - 0,7 см қалинликда паррак қилиб тўғралади. Тухум, ун, туз идишга солиниб, яхшилаб аталанади. Кабачкилар тухумли массага ботирилиб, товадаги ёғда икки томони қизаргунича қовурилади. Қовурилган кабачкилар совутилади...

Батафсил...
 

Окрошка (яхна шўрва)

жума, 2015 Май 08    Лола

Гўшт шўр сувда 1 соат давомида (гўшт пишгунича) қайнатилинади. Сўнг шўрваси совутишга олиб қўйилиб, гўшт ва бодринг сомонча тўғралади. Картошка ва тухум қирғичнинг йирик тишидан ўтказилинади. Кўкатлар тўғралиб, гўшт қайнаган сувга ҳамма масаллиқлар солинади. Қатиқни ҳам аталаб, солинади. Тузи яна бир бор ростланиб, музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Батафсил...
 

"Доллар" салати

пайшанба, 2015 Май 07    Лола

Гўшт паррак қилиб тўғралади. Тухум, бодринг 2га бўлиб паррак тўғралади. Кўк пиёз йирик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар устига туз сепилиб, кейин аралаштирилади.

Батафсил...
 

Булғор қалампирли дўлма

чоршанба, 2015 Май 06    Лола

2 та пиёз майда тўғралади. Унга тозаланган гуруч ювилиб, қийма гўшти билан қўшилади. Тузи ростланиб, зираворлар қўшилади. Озгина томат пастаси ҳам қўшиш мумкин. Тайёр қийма тозаланган (думи олинган) булғор қалампири ичига жойланади. Бунда қийма жойлашганидан сўнг қалампир ичига кўрсаткич бармоқ сиғадиган жой қолиши лозим. Бу гуручнинг ишиб, булғор қалампирни ёриб юбормаслиги учун керак.

Батафсил...
 

Товуқли котлет

пайшанба, 2015 Апрел 30    Лола

Нон ивитилади, сўнг, сувидан силқитилиб, қиймага қўшилади. Устига тухум чақилиб, яхшилаб аралаштирилади. Туз ва зираворлар солиниб, яна аралаштирилади. Тайёр бўлган қийма кичик бўлакчаларга бўлиниб, бироз тиндирилади. Товада ёғни бироз қиздириб, унга бўлакчалар керакли шакл берилган (япалоқлаган) ҳолда солинади ва икки томони қизаргунича пиширилади...

Батафсил...
 

Димлама

чоршанба, 2015 Апрел 29    Лола

Гўшт, картошка, карам ва сабзи керакли катталикка бўлинади. Тоза қозон тубига гўшт бўлаклари териб чиқилади. Сўнгра тўғралган пиёз, сабзи, карам ва картошка терилади. Бунда ҳар бир қатлам устига озгинадан туз сепилади. Энг устига тўғралган помидор ва саримсоқпиёз бўлакчалари солинади. Қозон газга қўйилиб, ярим коса сув солинади. Устига зираворлар сепиб, қозон қопқоғи ёпилади. Қайнаб чиққач, олов паслатилиб, 1 соат давомида пиширилади.

Батафсил...