Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Чойхона димлама

 шанба, 2015 Май 16    Бахром Хакимов  

Чойхона димлама

Ушбу таом бош ошпаз Ҳислат ака бошчилигида эркаклар томонидан чойхонада тайёрланган. Таом 15 кишилик.

Керакли масаллиқлар:

1. Мол гўшти - 3 кг.
2. Қўй думбаси - 0,5 кг.
3. Картошка - 2 кг.
4. Пиёз - 1 кг.
5. Карам - 1 дона
6. Помидор - 0,5 кг.
7. Булғор қалампири - 0,5 кг.
8. Қизил сабзи - 0,5 кг.
9. Саримсоқпиёз - 4 бош
10. Кўкатлар (петрушка, кашнич, сельдр) - 1 боғдан
11. Зираворлар

Тайёрланиши:

Картошка, пиёз, сабзи ва саримсоқпиёз артилиб, бироз сувга солиб қўйилади. Карам 6-8 бўлакка бўлиниб, орасига туз сепиб қўйилади.

Думба ўртача юпқаликда паррак қилиб кесилади. Гўшт керакли катталикда бўлакларга бўлинади.

Бироз қизиган қозон тагига думба булаклари териб чиқилади. Устига гўшт солинади ва унга туз, зираворлар сепилади.

Кейинги қатламга тўғралган пиёз, сабзи, саримсоқпиёз бўлаклари солинади. Устига керакли катталикда бўлинган картошка солинади.

Картошка устига озгина туз сепилиб, тўғралган помидор ва булғор қалампири солинади. Устига карам бўлаклари солинади.

Охирги қатламга барча ювиб, тозаланган кўкатлар бутунлигича териб чиқилади ва яна туз сепилади. Ва ниҳоят, қозон усти ёпилади ва 2 соат давомида ўртача оловда димланади.

Ёқимли иштаҳа!



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг