Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Димлама

 чоршанба, 2015 Апрел 29    Лола Хакимова  

Димлама

Керакли масаллиқлар:

1. Гўшт - 1 кг.
2. Картошка - 1 кг.
3. Пиёз - 3 дона
4. Карам - 2 дона
5. Помидор - 1 дона
6. Қизил сабзи - 2 дона
7. Саримсоқпиёз
8. Зираворлар
 

Тайёрланиши:

Гўшт, картошка, карам ва сабзи керакли катталикка бўлинади. Тоза қозон тубига гўшт бўлаклари териб чиқилади. Сўнгра тўғралган пиёз, сабзи, карам ва картошка терилади. Бунда ҳар бир қатлам устига озгинадан туз сепилади. Энг устига тўғралган помидор ва саримсоқпиёз бўлакчалари солинади. Қозон газга қўйилиб, ярим коса сув солинади. Устига зираворлар сепиб, қозон қопқоғи ёпилади. Қайнаб чиққач, олов паслатилиб, 1 соат давомида пиширилади.

Тайёр бўлган таом ликопчаларда, устига кўкатлар сепилган ҳолда, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!




Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг