Шафтоли мураббо
душанба, 2015 Июл 06 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Шафтоли - 5 кг.
2. Шакар - 4 кг.
Шафтоли ювилади ва данагидан ажратилиб, майда бўлакларга бўлинади. Катта хажмдаги қайнатиладиган идишга солиб, устидан шакар солинади.
Тахминан 5-6 соат тургач, идиш оловга қўйилади. 15 дақиқа қайнаб чиққанидан сўнг, идиш оловдан олинади ва совутилади. Сўнгра яна 15 дақиқага оловга қўйилади. Бу ҳол қайнаш дақиқалари 45 га етгунича такрорланади, яъни, 3 маротаба.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг