Турли консервалар, тузламалар, қишда истеъмол қилинадиган салатлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.
душанба, 2015 Сентябр 14 Лола
Карамлар узунасига 6-8 бўлакка бўлинади ва тузлаш учун махсус идишга солинади. Устидан олдиндан қайнатилиб, совутилган сув кумгунича қуйилади. Бунда сувни ҳар 1 литрига 2 ош қошиқ туз солинади.
Батафсил...душанба, 2015 Август 31 Лола
Помидор ва аччиқ қалампир гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан (алоҳида) чиқарилади. Булғор қалампири йирик бўлакларга бўлинади. Қозонга помидор солинади. Бироз қайнаб, қуйилгач, ёғ ва булғор қалампири солинади. Сўнг қайнаб, яна бироз қуйилгач, аччиқ қалампир солинади...
Батафсил...якшанба, 2015 Август 30 Лола
Помидор, булғор қалампирлари, бақлажон йирик тўғралади. Сабзи йирик сомонча тўғралади. Фасоль тозаланиб, икки томони учлари кесиб ташланади. Қозондаги қизиб турган ёғга сабзини солиб, чиройли қизил ранг олгунича қовурамиз. Сўнг бақлажонни солиб, қовуришда давом этамиз...
Батафсил...сешанба, 2015 Август 25 Лола
Помидор, булғор қалампири ва саримсоқ пиёз ювилиб, тозаланиб, гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан алоҳида идишларга чиқарилади. Бақлажон майда куб қилиб тўғралади. Пиёз паррак қилиб тўғралади. Қозонга ёғ солиниб, бироз қизигач, пиёз солиб, қовурилади. Пиёз новвот ранг тус олгач, бақлажон ва булғор қалампири солиниб қовуришда давом этилади...
Батафсил...душанба, 2015 Август 24 Лола
Қизил сабзи артилиб, йирик сомонча шаклида тўғралади. Помидор ювилиб, бўлиниб, гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан чиқарилади. Дунган қалампири ювилиб, қуритилади. Қозонга ёғ солиниб, тўғралган сабзи ўлгунича қовурилади. Сўнг устига помидор солинади. Бироз сувини тортиб, қуйилгач, дунган қалампири солинади. Қалампирлар юмшаб пишгач, тузи ростланиб, банкаларга ёпилади...
Батафсил...пайшанба, 2015 Июл 23 Лола
Бодринг ва патисон икки томони олиниб, 7-10 соатга муздек сувга солинади (оқизиб қўйилади). Олдиндан ювиб қуритилган банкаларга олдин маълум бўлакларга бўлинган хрен барги ва укроп солинади. Сўнг лавр япроғи, артилган саримсоқ пиёз, мурч, артилиб, боши ва думи олинган оқ пиёз, бодринг, патисон, помидор солинади. Устидан шақиллаб қайнаб турган сув банка тўлгунича солинади...
Батафсил...пайшанба, 2015 Июл 16 Лола
Жўхори донлари тозаланиб, ювилиб, ивитиб қўйилади. Бирор соатдан кейин оловга кўйиб, 30-40 дақиқа қайнатилади. Сўнг, пишган жўхори доначалари сувдан олиниб, совутилади ва банкаларга солинади. Бунда банка батамом тўлмаслиги, оғзида 1,5-2 см жой қолиши лозим. Кейин, банкага шакар, туз ва қайноқ сув солинади. Ва вақтинчалик қопқоқ билан ёпилиб, банкалар қайнаб турган сувда 1,5 соат давомида стерилланади.
Батафсил...душанба, 2015 Июл 06 Лола
Шафтоли ювилади ва данагидан ажратилиб, майда бўлакларга бўлинади. Катта хажмдаги қайнатиладиган идишга солиб, устидан шакар солинади. Тахминан 5-6 соат тургач, идиш оловга қўйилади. 15 дақиқа қайнаб чиққанидан сўнг, идиш оловдан олинади ва совутилади. Сўнгра яна 15 дақиқага оловга қўйилади. Бу ҳол қайнаш дақиқалари 45 га етгунича такрорланади, яъни, 3 маротаба.
Батафсил...душанба, 2015 Июн 01 Лола
Биринчи навбатда барча мевалар тозаланиб, ювилади. Бу мевалар ҳоҳишингизга қараб ўзгартирилиши мумкин. Олдиндан ювиб, қуритилиб, стерилланган 3 литрли банкаларга 150 гр. шакар ва мевалар аралаш солинади.
Батафсил...пайшанба, 2015 Май 28 Лола
Тут меваси тозаланади, лекин ювилмайди. Идишга шакар устига сув солиб, қайнатиб қиём ҳолига келтирилади. Тайёр қиём устига тут меваси солинади ва қайнатилинади. Қайнаб чиққач, 15 дақиқа дам бериб, яна қайнатилинади. Бу ҳол 2-3 маротаба такрорланади.
Батафсил...