Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Товуқли котлет

 пайшанба, 2015 Апрел 30    Лола Хакимова  

Товуқли котлет

Керакли масаллиқлар:

1. Товуқ гўшти қиймаси - 0,5 кг.
2. Буханка нон - 1/4 қисми (чоракта).
3. Тухум - 1 дона.
4. Зираворлар.

 

Тайёрланиши:

Нон ивитилади, сўнг, сувидан силқитилиб, қиймага қўшилади. Устига тухум чақилиб, яхшилаб аралаштирилади. Туз ва зираворлар солиниб, яна аралаштирилади. Тайёр бўлган қийма кичик бўлакчаларга бўлиниб, бироз тиндирилади. Товада ёғни бироз қиздириб, унга бўлакчалар керакли шакл берилган (япалоқлаган) ҳолда солинади ва икки томони қизаргунича пиширилади. Бу котлетларни гарнирлар - пишган гуруч, макарон ёки картошка пюре билан тановил қилиш мумкин. Зираворлар ўрнига тайёр Роллтон кукунидан солинса, янада мазалироқ бўлади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг