Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Окрошка (яхна шўрва)

 жума, 2015 Май 08    Лола Хакимова  

Окрошка (яхна шўрва)

Керакли масаллиқлар:

1. Мол гўшти - 500 гр.
2. Тухум - 5 дона.
3. Бодринг - 4 дона.
4. Картошка - 5 дона.
5. Қатиқ - 1 литр.
6. Кўкатлар (кўк пиёз ва кашнич) - 1 боғдан.

Тайёрланиши:

Гўшт шўр сувда 1 соат давомида (гўшт пишгунича) қайнатилинади. Сўнг шўрваси совутишга олиб қўйилиб, гўшт ва бодринг сомонча тўғралади. Картошка ва тухум қирғичнинг йирик тишидан ўтказилинади. Кўкатлар тўғралиб, гўшт қайнаган сувга ҳамма масаллиқлар солинади. Қатиқни ҳам аталаб, солинади. Тузи яна бир бор ростланиб, музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Бу таом ёзнинг иссиқ кунларида офтоб тафтини олади.

Таом масаллиқларини кубик ҳолида ҳам тўғраш мумкин. Бу сизнинг ҳоҳишингизга қараб.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг