Тут мураббо
пайшанба, 2015 Май 28 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Тут меваси - 1 кг.
2. Шакар - 800 гр.
Тайёрланиши:
Тут меваси тозаланади, лекин ювилмайди. Идишга шакар устига сув солиб, қайнатиб қиём ҳолига келтирилади. Тайёр қиём устига тут меваси солинади ва қайнатилинади. Қайнаб чиққач, 15 дақиқа дам бериб, яна қайнатилинади. Бу ҳол 2-3 маротаба такрорланади. Агар қайнатмани устига тут меваси уруғ данаги чиқиб қолса, қошиқда олиб ташланади.
Пишган мураббо олдиндан ювиб, қуритилган банкаларга солиниб, темир қопқоқ билан ёпилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг