shanba, 2018 yanvar 06 Лола
Қозондаги қизиган ёғга олдин пиёзни солиб, новвот ранг тус олгунича қовурамиз. Сўнг, гўштни солиб, қовуришда давом этамиз. Кейин помидор қайласи. Сўнгра, картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёз бўлакчалари кетма-кет солиниб, масаллиқлар чиройли қизил тус олгунича қовурамиз. Таъбга кўра, саримсоқ пиёз (яшил) ва сельдерей солиш мумкин.
payshanba, 2018 yanvar 04 Лола
Қора нон, аввал паррак, сўнгра учбурчак қилиб кесилади. Тостерда ёки товада озгина сариёғ билан икки томони қизартириб олинади. Помидор ва бодринглар ингичка паррак қилиб кесилади. Саримсок пиез эзилади ёки майда тўғралиб, майонез билан аралаштирилади. Нон бўлакчалари устига майонез аралашмаси суриб чиқилади. Сўнг, салат барги, бир булак помидор ва бодринг, устига шпрот балиғи кетма-кетликда қўйилади.
seshanba, 2018 yanvar 02 Лола
Қатиқга сода ва уксусни солиб, ачитиб қўямиз.
Идишда тухум ва шакарни оппоқ бўлгунича кўпиртирамиз. Салат ёғи, қавартма, какао кетма-кетликда солиниб, устидан ачиган қатиқни солиб, аралаштирамиз.
Аралашмамиз суюқ кашасимон бўлгунича ун қўшилади. Духовка листига озгина маргарин суртиб, аралашмани иккига бўлиб, қизиган духовкада ўрта оловда пиширамиз.