Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Биз хақимизда

Ушбу сайт ўзбек миллатимизга хос бўлган шарқ аёлларининг ўзлигини йўқотмасликлари йўлида хизмат қилувчи шахсий сайтдир.

Сайт 2015 йил 1 январда ишга туширилди.

Маълумки, аёлларнинг жамиятимизда муҳим ўрни бор. Чунки аёл кимгадир она, кимгадир фарзанддир. Яна ким учундир опа ёки сингилдир. Ва, турмуш ўтроғи учун, ҳаётининг мазмуни бўлган суюкли рафиқадир!
Халқимизда бир нақл бор: "Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотиндир!"
Модомики шундай экан, оила пойдеворининг мустаҳкамлиги аёлларга боғлиқ! Бунда аёлнинг латофати, назокати, гўзаллиги, пазандалиги жуда катта ёрдам беради. Лекин бу ҳислатлар ҳаммада ҳам мавжуд эмас. Унга эришганлар эса тўла қонли бахтли ҳаётга мушарраф бўлади десак, муболаға бўлмайди.
Шунинг учун, биз - сайт маъмурияти, бу ерда ҳаётий тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларимизга маслаҳатлар бериб борамиз.
Пазандалик сирлари, гўзаллик, бола тарбияси ва оиладаги муносабатлар шулар жумласидандир.

Келажакда тажрибали, кўпни кўрган онахонларимиз ёки психологлар маслаҳатлари саҳифасини очиш ниятимиз бор.

Ўйлаймизки, сайтимиз сизларга манзур бўлади.
Агар сизда қўшимча таклифлар, ҳоҳиш-истаклар бўлса марҳамат, тортинмай бизга мурожаат қилинг.