Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Қумоқча" ширинлиги

 пайшанба, 2015 Июн 25    Лола Хакимова  

"Қумоқча" ширинлиги

Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 4-5 стакан.
2. Маргарин - 500 гр.
3. Қатиқ - 300 гр.
4. Шакар - 1 пиёла
5. Тухум - 2 та
6. Чой содаси- 1 чой қошиқ.

Тайёрланиши:

Маргарин ун билан уқаланади. Қатиқ, сода ва тухум аралаштирилиб, унга солинади. Хамир қаттиқ бўлиши шарт. Тайёр хамир зувалаларга бўлиниб, елим пакетда, музлаткичда тиндирилади. Тинган хамир зувалачалари бирин кетин музлаткичдан олиниб, гўшт қиймалагичнинг махсус тишидан чиқарилади. Керакли шакл бериб, уст қисми шакарга ботирилиб, духовка листига терилади.

Ўрта оловда усти қизаргунича пиширилади. Бу хамирни ёйиб устига шакл бериб пиширса, шакарни ўрнига қанд упаси ишлатса ҳам бўлади. Бу сизнинг фантазиянгизга боғлиқ.

Ёқимли иштаҳа!
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг