Бақлажонли салат
жума, 2015 Май 15 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Бақлажон - 4 дона
2. Тухум - 4 дона
3. Помидор - 5 дона
4. Укроп - 0,5 боғ
5. Саримсоқпиёз - 6-7 бўлакча
6. Ун - 1 ош қошиқ
7. Туз
Тайёрланиши:
Тухум, ун ва туз идишга солиниб, аралаштирилади. Бақлажонлар 5-7 см қалинликда паррак қилиб тўғралади ва тухумли аралашмага ботириб олиниб, товада, ёғда икки томони қизаргунича қовурилади.
Помидорлар қирғичдан ёки гўшт қиймалагичдан чиқарилади. Укроп ва саримсоқпиёз майда тўғралади. Таъбга кўра туз ва қизил қалампир кукуни солиниб, аралаштирилади.
Қовурилиб, совутилган бақлажонлар ликопчага терилади. Устига помидорли аралашмадан қўйиб чиқилади ва укроп билан безатилинади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг