Кабачкили салат
сешанба, 2015 Май 12 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Кабачки - 5 дона
2. Тухум - 4 дона
3. Саримсоқпиёз - 5-6 бўлакча
4. Укроп - 0,5 боғ
5. Майонез - 100 гр.
6. Ун - 1 ош қошиқ.
7. Туз
Тайёрланиши:
Кабачкилар ювилиб, 0,5 - 0,7 см қалинликда паррак қилиб тўғралади. Тухум, ун, туз идишга солиниб, яхшилаб аталанади. Кабачкилар тухумли массага ботирилиб, товадаги ёғда икки томони қизаргунича қовурилади. Қовурилган кабачкилар совутилади.
Укроп ва саримсоқпиёз бўлакчалари майда тўғралади ёки эзилиб, майонезга аралаштирилади. Совуган кабачкилар ликопчага терилиб, устига майонез суртилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг