Бўғирсоқ
шанба, 2015 Июн 20 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Ун - 1 кг.
2. Омухта ёғи - 1 пиёла
3. Шўр сув - 1 коса
Тайёрланиши:
Ун ўртаси очилиб, ёғ солинади. Сўнгра косадаги шўр сув солиниб, хамир қорилади. Хамир бўлакларга бўлиниб, зувала ҳолида тиндирилади.
Тинган зувалаларни узун тесма ҳолига келтириб, бир бармоқ қалинлигида кесиб чиқилади.
Кесилган бўлакчаларни узунасига қирғичга қўйиб, кўрсаткич бармоқ ёрдамида шакл берилади.
Сўнг, бўғирсоқчалар ёғда, ўрта оловда қизаргунича пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг