Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Булғор қалампирли дўлма

 чоршанба, 2015 Май 06    Лола Хакимова  

Булғор қалампирли дўлма

Керакли масаллиқлар:

1. Булғор қалампири - 0.5 кг.
2. Гуруч - 0.5 кг.
3. Мол гўшти қиймаси - 300 гр.
4. Картошка - 4 дона.
5. Пиёз - 3-4 дона.
6. Сабзи - 2 дона.
7. Саримсоқпиёз доначаси ва кўкатлар.
8. Зираворлар ва томат пастаси.

Тайёрланиши:

2 та пиёз майда тўғралади. Унга тозаланган гуруч ювилиб, қийма гўшти билан қўшилади. Тузи ростланиб, зираворлар қўшилади. Озгина томат пастаси ҳам қўшиш мумкин.

Тайёр қийма тозаланган (думи олинган) булғор қалампири ичига жойланади. Бунда қийма жойлашганидан сўнг қалампир ичига кўрсаткич бармоқ сиғадиган жой қолиши лозим. Бу гуручнинг ишиб, булғор қалампирни ёриб юбормаслиги учун керак.

Қолгап пиёз тўғралиб, артилган картошка ва сабзилар керакли бўлакларга бўлинади. Тоза қозон газга қўйилиб, ёғ солинади. Ёғ қизигач, пиёз солинади. Пиёз новвот ранг тусга киргач, устига картошка ва сабзилар солиниб, қовурилади. Озгинадан сунг томат пастаси, саримсоқпиёз бўлаклари ва сельдерей солиниб, қовуришда давом этилади.

Сўнг, туз-намаги ростланиб, сув солинади. Сувнинг кўп ёки камлиги ҳоҳишингизга боғлиқ. Таом сувли (шўрвали) бўлсин десангиз, кўпроқ сув солинг. Сув қайнаб чиққач, яна бир бор тузи кўрилади. Сўнг тайёр булғор қалампирлари солиниб, қайнадилади. Қайнаб чиққач, олов пастлатилинади. Қозонни ҳамма жойи бир текисда милтираб қайнашига аҳамият берилади. 30 дақиқадан сўнг булғор қалампирлари шўрвадан олиб қўйилади.

Таом алоҳида ликопчада булғор қалампирлари ва косада шурваси солинган ҳолда дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг