Тортлар, пишириқлар ва ширинликлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.
сешанба, 2018 Январ 02 Лола
Қатиқга сода ва уксусни солиб, ачитиб қўямиз.
Идишда тухум ва шакарни оппоқ бўлгунича кўпиртирамиз. Салат ёғи, қавартма, какао кетма-кетликда солиниб, устидан ачиган қатиқни солиб, аралаштирамиз.
Аралашмамиз суюқ кашасимон бўлгунича ун қўшилади. Духовка листига озгина маргарин суртиб, аралашмани иккига бўлиб, қизиган духовкада ўрта оловда пиширамиз.
Батафсил...
душанба, 2018 Январ 01 Лола
Енгил ва осон тайёрланадиган торт.
Тухумлар сариғидан ажратилиб, оқи қаттиқ бўлгунича кўпиртирилади. Сўнг, оз-оздан шакар солиниб, кўпиртиришда давом эттирилади. Қаттиқ бўлганидан сўнг, битта-биттадан тухум сариғлари ва ун солиниб, аралаштирилади. Аралашма листга текис қилиб ёйилиб, совиган духовкада пиширилади.
Батафсил...душанба, 2015 Сентябр 21 Лола
Маргарин 4 стакан ун билан уқаланади. Устига ачитқи солиниб, аралаштирилади. Сўнг, сут солиниб, юмшоқ хамир қорилади. Тайёр хамир 1 соатга музлаткичга қўйилади.
Батафсил...шанба, 2015 Сентябр 12 Лола
2 стакан унга илиқ сут, шакар, ачитқи ва туз солиниб, аралаштирилади ва 1 соатга иссиқ жойга ўраб қўйилади.
Тухум ва ёғ аралаштирилиб, ошган массага солинади. Ва қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади. Хамир 5 бўлакка бўлиниб, хар бир бўлак ёйилади...
шанба, 2015 Август 22 Лола
Какао, шакар, ун, корица ва разрыхлитель аралаштирилади. Тухум, қатиқ, шакар, чой содаси билан аталанади. Иккиси бир-бирига қўшилиб, хамир қорилади. Тайёр массани 2га бўлиб, ёғланган листга қўл ёрдамида ёйиб чиқилади. Сўнг, олдиндан қиздирилган духовкада ўртача оловда 15-20 дақиқа пиширилади. Тайёр коржлар орасига крем суртиб, ёпиштирилади.
Батафсил...жума, 2015 Август 21 Лола
Тухум яхшилаб аталаниб, чой содаси қўшилади. Тайёр массадан хамир қорилади. Хамир тингач, ёйилади ва салат ёғи суртилади. Ёйилган хамир ўқлоғига ўралади ва узунасига кесилади. Ўқлоғини олиб, хамир яна тенг иккига узунасига бўлинади. Узун иккита тесмаларни 1,5-2 см. қалинликда кесилади. Кесилган тесмачалар қизиб турган ёғда қовуриб олинади...
Батафсил...жума, 2015 Июл 24 Лола
Товада маргарин эритиб олиниб, совутилиб, идишга солинади ва устига тухум, шакар ва қатиқ солиб, аралаштирилади. Алоҳида идишда ун ва қавартмани аралаштириб, биринчи масаллиққа қўшилади. Бир хир қоришма ҳосил бўлгунга қадар тинимсиз равишда тез-тез аралаштирилади. Тайёр бўлган суюқ хамир ёғланган қолипга солиниб, қошиқда текисланади ва духовка печида 30 дақиқа давомида пиширилади.
Батафсил...чоршанба, 2015 Июл 22 Лола
Маргарин товада эритилиб, ичига кетма-кетликда тухум ва шакар аралашмаси солинади. Кейин сода ва сирка солинган сметана солинади. Сўнгра яхшилаб аралаштирилади ва ун солиниб, хамир қорилади. Суюқроқ хамир ёғланган қолипга қйилиб, газ печида ўрта оловда 35 дақиқа давомида пиширилади. Пишгач, устига қуюлтирилган сут суртилиб, кокос кукуни сепилади. Ҳоҳишга кўра устига майдаланган ёнғоқ ёки шакар упаси сепиш ҳам мумкин.
Батафсил...пайшанба, 2015 Июн 25 Лола
Маргарин ун билан уқаланади. Қатиқ, сода ва тухум аралаштирилиб, унга солинади. Хамир қаттиқ бўлиши шарт. Тайёр хамир зувалаларга бўлиниб, елим пакетда, музлаткичда тиндирилади. Тинган хамир зувалачалари бирин кетин музлаткичдан олиниб, гўшт қиймалагичнинг махсус тишидан чиқарилади.
Батафсил...душанба, 2015 Июн 22 Лола
Ун билан 300 гр. маргарин уқаланади. Сметанага разрыхлитель, 5та тухум сариғи солиб, унли массага қўшиб хамир қорилади. Хамир 3 зувалага бўлиниб, 30 дақиқа тиндирилади. 5 та тухум оқи 1 пиёла шакар билан бизэ қилинади. Биринчи зувала ёйилиб, устига бизэ суртиб, майдаланган ёнғоқ сепилади. Ва духовкада қизаргунича пиширилади. Қолган зувалалар ҳам шундай пиширилади.
Батафсил...