Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Вера" салати

 якшанба, 2015 Май 31    Лола Хакимова  

"Вера" салати

Керакли масаллиқлар:

1. Бақлажон - 2 дона
2. Булғор қалампири - 4-5 дона
3. Пиёз - 2 дона
4. Қалампир - 2 дона
5. Саримсоқпиёз - 5-6 бўлакча
6. Салат ёғи - 50 гр.
 

Тайёрланиши:

Бақлажон йирик сомонча тўғралиб, идишга солиниб, туз сепилади.

Пиёз йирик тўғралиб, қовурилади. 10-15 сониядан сўнг бақлажонни ўзидан чиққан сувидан ажратилиб пиёз устига солиниб, қовурилади.

Яна 10-15 сониядан сўнг устига йирик тўғралган булғор қалампири солиниб, қовурилади. Яна 10-15 сониядан сўнг уруғидан ажратилган аччиқ қалампирни, саримсоқпиёзни тўғраб, устига солиниб, 5-7 дақиқага паст оловда димланади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг