Қўллар парвариши, терилар майинлиги, тирноқларни ўстириш ёки вақтида кесиб туриш, уларни бўяш, лак бўёқларини танлаш борасида маслаҳатлар.
якшанба, 2015 Июн 28 Мухлиса
Соғлом ва чиройли қўлларга эга бўлишни ким хоҳламайди дейсиз. Кундалик ҳаётимиздаги юмушлар натижасида эса кўпроқ бу ҳолатнинг аксига гувоҳ бўламиз. Аммо, ҳар бир аёл киши гўзал бўлишга ҳақли, бунинг учун озгина ҳаракат, хоҳиш ва тўғри маслаҳатлар зарур!
Батафсил...сешанба, 2015 Январ 13 Мухлиса
Куз-қишда қўл териси парвариши учун, асосан, озиқлантирувчи ва терини юмшатиб, ҳимояловчи кремлар тавсия этилади.Қўл териси совуқ ҳавога жуда таъсирчан бўлса, таркибида зайтун, мойчечак, лаванда мойи қўшилган кремларни танланг.Терида майда ёриқлар, тери қаватининг кўчиши безовта қилса, крем таркибида авокадо, какао, алоэ, жожоба каби ўсимликлар мойини жамланганлигига диққат қилинг. Улар терининг меъёрий қаватини тиклаб, енгил “яллиғланиш”ларни бартараф этади...
Батафсил...шанба, 2015 Январ 10 Мухлиса
Ажинларга қарши ниқоб. Кечқурун ётишдан аввал битта тухум сариғини бир ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ сули уни билан аралаштириб, қўлингизга суртасиз. Юпқа матодан қўлқоп кийиб олиб, бемалол уйқуга ётишингиз мумкин. Эрталаб қўлларингиз майинлашиб ажинлар ёпилади.
Терини юмшатиш учун ниқоб. 1 ош қошиқ асални 2 ош қошиқ ўсимлик мойи, битта тухум сариғи ва бир неча томчи лимон суви билан аралаштиринг. Аралашмани қўлингизга суртиб, қоғоз матоли қўлқоп кийиб олинг. Бу ниқобни кечаси қўйсангиз мақсадга мувофиқ.
пайшанба, 2015 Январ 08 Мухлиса
Куз фаслининг ўзгарувчан об-ҳавоси, шамолию ёмғири кайфиятимизга таъсир қилиш билан бирга қўлимиз терисини ҳам “ажойиб совғалари” билан “сийламай” қўймайди. Ушбу мавсумда қуруқлик, дағаллик ва ёриқлар қўл терисига хавф солмаслиги учун уларни тўғри ва мунтазам парваришлаш лозим.