Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Табассум" салати

 жума, 2015 Май 29    Лола Хакимова  

"Табассум" салати

Керакли масаллиқлар:

1. Кабачки - 2 дона
2. Тухум - 2 дона
3. Бодринг - 4 дона
4. Помидор - 5 дона
5. Булғор қалампири - 5 дона
6. Саримсоқпиёз - 8-9 бўлакча
7. Кўкатлар - 0,5 боғдан
8. Соя - 2 ош қошиқ
 

Тайёрланиши:

Кабачки, булғор қалампири, бодрин ва помидор йирик сомонча қилиб тўғралади.

1 та тухум идишга аталаниб, устига туз сепиб, тўғралган кабачки солиниб, аралаштирилади. Сўнг, ёғда қовурилади. Иккинчи тухум алоҳида идишда аталаниб, устига туз сепиб, тўғралган булғор қалампири солиниб, аралаштирилади ва у ҳам алоҳида ёғда қовурилади.

Кўкатлар билан саримсоқпиёз тўғралиб, ҳамма масаллиқлар аралаштирилади. Аралашма устига соя солиниб, тузи ростланади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг