Гўзаллик, юз, қўл, оёқлар, сочлар парвариши, либослар танлаш ва дид билан кийиниш, пардоз-андоз тартиблари, назокатли, латофатли ва жозибакор бўлиш борасида маслаҳатлар.
душанба, 2015 Апрел 20 Мухлиса
Аёл киши учун кўзгуда юзи ва кўзи остидаги ажинларни кўриш анчайин ёқимсиз ҳолатдир. Бу қачон, нимадан пайдо бўлишини билиш мушкул иш. Лекин, бундай ажинлар биринчи белгини берганидаёқ, асабийлашмасдан, улар билан курашишни бошлаш лозим. Бунда қуйидаги маслаҳатлар ёрдам беради.
Батафсил...пайшанба, 2015 Апрел 16 Мухлиса
Одатда соғлом сочлар бир ойда 1,5 - 2 см. га ўсади. Лекин, бу жараённи секинлашишига турли сабаблар мавжуд.
Биринчи сабаби. Организмда витаминлар танқислигидир. Шунинг учун овқатланиш режангизга ёнғоқ, соя, пишлоқ, творог, мевалар, сабзавотлар ҳамда дуккакли ўсимликларни қўшинг.
Батафсил...чоршанба, 2015 Апрел 15 Мухлиса
Қандай либос кийганлигингизга қараб, феъл-атворингиз хақида сўз юритиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, либос бу инсоннинг ташриф қоғозидир. Инсоннинг руҳий ҳолати албатта унинг ташқи кўринишида ўз аксини топади.
Аммо кийиниш услубингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сиз ораста кийинишнинг уддасидан чиқишингиз лозим. Бунда қуйидаги қоидалар сизга кўмак беради.
душанба, 2015 Апрел 13 Мухлиса
Юз терисининг салқиб, оқариб қолиши асосан авитаминоз - яъни организмга витаминлар етишмаслиги натижасида юз беради. Бу асосан қиш ва баҳор фаслларига тўғри келади. Агар юзингиз ранги тиниқ, шафтоли гули сингари майин бўлишини истасангиз, витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Бу маҳсулотлар организмда қон алмашиниш жараёнини яхшилаб, юз рангига ижобий таъсир кўрсатади.
Батафсил...пайшанба, 2015 Апрел 09 Мухлиса
Озиқлантирувчи ва мустаҳкамловчи ниқоб. Иккита тухум сариғини яримта лимон шарбати билан аралаштириб беш томчи репей ёғи (дорихоналарда мавжуд) томизасиз. Аралашмани сочларнинг бутун узунлиги бўйлаб суртиб 20 дақиқага қолдирасиз. Кейин ювиб ташлаб сочларингизни хона ҳароратида қуритасиз. Муолажа ҳар саккиз кунда бир марта амалга оширилиши керак. Бу ниқоб сочларни мустаҳкамлаб, уларни таралишини осонлаштиради. Соч тўкилиши ва синишига барҳам беради...
Батафсил...пайшанба, 2015 Апрел 02 Лола
Баъзан юзимизга иштаҳа билан қўйган ниқобимиз яхши натижа бермаса, ҳафсаламиз пир бўлади. Ҳаттоки, буни тавсия қилган одамдан ранжиб ҳам қўямиз. Лекин, билмаймизки, ниқоблардан фойдаланишни ҳам ўз тартиб-қоидалари мавжуд. Уларни ҳисобга олган ҳолда юзимизни парвариш қилсак, ниқоблар биз кутган натижани беради.
Батафсил...жума, 2015 Март 27 Мухлиса
Ҳуснбузарлар ёғ-тук йўлларининг бекилиши натижасида вужудга келади. Бу теридаги ёғ ва нотекис ўлик қатламлар миқдорининг ортиши сабабли содир бўлади. Бундай шароитлар эса ҳуснбузарларни келтириб чиқарувчи бактерияларнинг кўпайиши учун жуда қулайдир.
Батафсил...душанба, 2015 Март 23 Мухлиса
Аёллар ўз сочларини парваришлаш, ранги, шаклини чиройли кўринишда сақлаш учун кўплаб воситалардан фойдаланадилар.Улардан бири хинали бўёқ ҳисобланади. Ҳозирда у дўконларда тегишли кўрсатмалар ёзилган пакетларда кукн шаклида сотилади. Кўпчилик аёллар ундан мустақил ҳолда, яъни уй шароитида тайёрлаб, фойдаланадилар...
Батафсил...пайшанба, 2015 Март 19 Мухлиса
Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор кириб келди. Баҳор фасли уйғониш ва гўзаллик фасли. Борлиқ қайтадан уйғониб, ўз-ўзига оро беришга киришади. Теварак атроф яшил либосини кийиб, инсон кўзини янада қувнатиб, гулларга бурканади. Қуёш ер юзини янада кучлироқ қиздириб, борлиққа ўз нурларини сочади. Шу билан бирга, биз аёллар кўнглига енгил ташвиш ҳам солади. Қуёш нурлари юзимизга ўз соясини солиб доғ туширади ва сепкилларни бўрттиради. Лекин бу биз учун муаммо эмас. Юзимизни тўғри парвариш қилиб ўз муаммоларимизнинг ечимини топишимиз мумкин...
Батафсил...чоршанба, 2015 Март 18 Мухлиса
Юз терисини тўғри парвариш қилиш, биринчи навбатда тери тури учун косметик маҳсулотларни тўғри танлашга боғлиқ. Юз терисига мос келмаган маҳсулотларни ишлатиш кўп ҳолларда фойда бермайди, баъзан эса акс-таъсир кўрсатади. Шу сабабли парвариш жараёнини бошлашдан олдин ўз юз теримиз турини ва ундаги муаммолар сабабини аниқлаб олишимиз лозим. Бунинг учун кўзгуга боқиб, юз терисига диққат билан эътибор бериш керак бўлади.
Батафсил...якшанба, 2015 Март 01 Мухлиса
Аёл соҳибжамол хилқат. Мана шу соҳибжамоллик унинг ҳар бир аъзосида, ҳар бир ҳаракатида, гап сўзида мужассам. Сочлар ҳам аёл гўзаллигининг ажралмас қисми. Бироқ ҳар бир аёлга ҳам табиатан чиройли, қалин ва узун сочлар ато этилган эмас. Ато этилганлари ҳам алоҳида парваришга муҳтож. Аёл гўзаллигининг ойнаси пардоз. Зеро, бекорга “онангни отангга бепардоз кўрсатма” дейишмаган.
Батафсил...шанба, 2015 Феврал 28 Мухлиса
Косметик нуқсонлар орасида тез-тез учраб турадиган ва ўз соҳибаларига ноқулайлик туғдирадиганларидан бири сепкиллардир. Бу жигарранг майда доначалар бизга туғилганимиздан бери ёпишиб олгандек гўё. 25 ёшимизагача уларнинг сони кўпайиб боради ва ранги ҳам тўқлашади. 30 ёшдан кейин эса аксинча ранглари оқаради, лекин миқдори ўзгармай қолаверади. Энг қизиғи - 40 ёшдан кейин улар умуман йўқ бўлиб кетишлари ҳам мумкин.
Батафсил...жума, 2015 Феврал 27 Мухлиса
Кўклам келиши билан аёллар ташқи кўринишларига алоҳида эътибор билан қарашни бошлашади. Баҳор гўзаллик фасли бўлишига қарамасдан, юздаги барча нуқсонларни ошкор қиладиган палла ҳам ҳисобланади. Шундай нозик фаслда ҳар биримиз юз парваришига бефарқ бўлмай, турли туман ниқоблардан фойдаланишимиз керак. Ўйлаймизки, қуйида тавсия этилаётган ниқоблар янада гўзал ва соғлом кўринишга эга бўлишингиз учун ёрдам беради.
Батафсил...сешанба, 2015 Феврал 24 Мухлиса
Баъзида фалон пулга номдор пардоз воситасини сотиб оламиз-у, қалбакилиги ёки муддати ўтганини кейин билиб қоламиз. Бу восита ҳуснимиз ва саломатлигимизга зарар етказса-чи? Унда бир дардимиз ўн бўлади. Хўш, ҳақиқийсини қалбакисидан қандай ажратиш мумкин? Бунда қуйидаги белгилар бизга ёрдам бериши мумкин...
Батафсил...пайшанба, 2015 Феврал 19 Мухлиса
Аёлларга кўркамлик бахш этувчи безак – сочлардир. Улар соғлом жилокор ва мустахкам бўлиши жуда яхши, бироқ бундай бўлмаса нима қилиш керак? Шуни билиш жоизки, айнан сочларнинг ўсишига жавоб берувчи соч фоликулаларининг пойдевори эмбрионал ривожланишнинг 2-3 ойидаёқ бошланади. Биз дунёга келганимизда бошимизда майин туклар бўлади ва улар бир неча маротаб ўзгаради...
Батафсил...душанба, 2015 Феврал 16 Мухлиса
Лаб бўёғининг рангини юз, кўз, соч ва кийимнинг рангига мос келадиган қилиб танлаш тавсия этилади. Кундузи ва кечқурун лабга туси турлича бўлган бўёқ суртиш лозим. Кундузги лаб бўёғининг ранги кечқурунги лаб бўёғи рангига нисбатан оч ва туси анча юмшоқ бўлиши керак.
Батафсил...шанба, 2015 Феврал 14 Мухлиса
Сепкил ва пигмент доғлар юзингиз ҳуснига соя солса. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 1 ош қошиқдан лимон шарбати ҳамда олма сиркасини аралаштириб, юзингизни тозаланг. Уч ҳафта мобайнида шу муолажани қилсангиз, натижа сизни қувонтиради.
Батафсил...жума, 2015 Феврал 13 Мухлиса
Аксарият аёллар юзларига тонал кремини суртиб, сўнг упа билан ишлов беришади. Нима деб ўйлайсиз бу усул қанчалик тўғри?
Юзингиз қуруқшаган бўлса, куз-қиш мавсуми учун таркибида озиқлантирувчи бирикмаларни жамлаган тонал кремини танланг. Юзингиз терисига мос келадиганини танлаш учун озроқ тонал кремни қўлга суртиб кўринг, осон суртилса, демак, бу сизники!
Батафсил...чоршанба, 2015 Феврал 11 Мухлиса
Лаб бўёғи таркибига кирадиган мой, асосан, лаб терисини юмшатади ва уни ташқи таъсир (қуёш, шамол ва ҳоказо)лардан сақлайди. Лаб бўёғи билан оғизнинг шаклини ва катта-кичиклигини бир оз ўзгартириш мумкин. Агар оғиз катта бўлса, бўёқни оғизнинг икки чеккасига етказмай, лабнинг ўрта қисмига сурилади; агар оғиз кичик бўлса, лабнинг бутун сиртига сурилади; юқори лаб кенг бўлса, пастки лаб қуюқ қилиб бўялади; лаб юпқа бўлса, юқори лаб қуюқ қилиб бўялади. Лаблар қалин бўлса, бўёқни лабнинг табиий чизиғига етказмай суриш керак. Агар лаблар юпқа бўлса, лабнинг атрофига бўёқдан чизиқ чизиб чиқилади. Бунда аввал оғизнинг атрофига бўёқдан чизиқ тортилиши, кейин лабнинг барча юзи бўялиши тавсия этилади.
Батафсил...шанба, 2015 Феврал 07 Мухлиса
Агар сиз ёрқин рангли соч соҳиби бўлсангиз қуйидаги ниқобдан фойдаланинг.
Бир стакан мойчечак гулидан дамлама тайёрлаб, уни тоза сочларга суртинг. Дамламани 30 дақиқа сочларда қолдириб, уни цефолан ва сочиққа ўраб қўйинг. Кейин эса бошингизни шампун билан ювинг. Мойчечак гулининг хусусияти сочингиз учун айни муддао.