Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Лаб бўёғини танлаш

 душанба, 2015 Феврал 16    Мухлиса Хакимова  

Лаб бўёғини танлаш

Лаб бўёғининг рангини юз, кўз, соч ва кийимнинг рангига мос келадиган қилиб танлаш тавсия этилади. Кундузи ва кечқурун лабга туси турлича бўлган бўёқ суртиш лозим. Кундузги лаб бўёғининг ранги кечқурунги лаб бўёғи рангига нисбатан оч ва туси анча юмшоқ бўлиши керак.

Оқ юзли аёллар модадан қатъий назар тўқ рангли лаб бўёғини ишлатмасликлари керак, чунки у юзни қари ва дағал қилиб кўрсатади. Буғдой ранг юзли ва қорамағиздан келган аёллар оч рангли ва жуда оч рангли лаб бўёғини ишлатмасликлари керак, улар ўртача тўқ рангдаги бўёқлардан фойдаланганликлари маъқул. Қўнғир сочли аёлларга ранги ўртача оч, оқ-сариқ сочли аёлларга эса оч рангли лаб бўёқлари тўғри келади.

Пардоз лаб бўёқларидан ташқари, рангсиз лаб бўёғи ҳам мавжуд. Бундай бўёқ таркибида бўягичлар бўлмайди ва у фақат лаб терисини юмшатади, лабни шамолда қотишидан, қурушқоқликда, ёрилишидан сақлайди.



Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг