Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Юз учун ниқоблар

 шанба, 2015 Феврал 14    Мухлиса Хакимова  

Юз учун ниқоблар
  • Узум шарбати теридаги модда алмашинувини тезлаштиради ва таранглаштиради. Узум таркибидаги антиоксидантлар ёш кўринишга ёрдам беради.
  • Шафтолини иссиқ сувга ботириб пўстидан тозалаб, мағзини эзиб, юзингизга суртинг. Бу ниқоб юзнинг дағаллигиини кетказиб, қуруқ юзни юмшатади.
  • Тозаланган картошкани қирғичдан чиқариб, юзга суртиб, бармоқ учида уқаланг. Сўнг совуқ минерал сув билан ювинг. Бу юздаги тешикларни торайтириб, юзни оқартиради.
  • Юзингиз офтобда қорайган бўлса тарвуз шарбатига бодринг сувини аралаштириб юзингизни тозаланг.
  • Агар юзда ҳуснбузар бўлса тарвуз шарбатига пахтани ботириб, юзни артинг.

Сепкил ва пигмент доғлар юзингиз ҳуснига соя солса. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 1 ош қошиқдан лимон шарбати ҳамда олма сиркасини аралаштириб, юзингизни тозаланг. Уч ҳафта мобайнида шу муолажани қилсангиз, натижа сизни қувонтиради.

Қуруқ юз териси учун. Бир дона тухум сариғи, 1 чой қошиқ ўсимлик (ёки зайтун) ёғи ва ярим чой қошиқ лимон шарбатини қўшинг. Ушбу ниқобни юзингизга суртиб, 20 дақиқадан кейин ювинг.

Ёғли юз териси учун. Икки ош қошиқ сули ёрмасини кўпиртирилган тухум оқи билан аралаштириб, 1-2 томчи лимон шарбатидан қўшинг. Ниқоб юзингизда 20 дақиқа тургач, лимон шарбати қўшилган сув билан артинг.
 



Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг