Аёл либоси - ташриф қоғози
чоршанба, 2015 Апрел 15 Мухлиса Хакимова
Қандай либос кийганлигингизга қараб, феъл-атворингиз хақида сўз юритиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, либос бу инсоннинг ташриф қоғозидир. Инсоннинг руҳий ҳолати албатта унинг ташқи кўринишида ўз аксини топади.
Аммо кийиниш услубингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сиз ораста кийинишнинг уддасидан чиқишингиз лозим. Бунда қуйидаги қоидалар сизга кўмак беради.
- Эгнингиздаги ҳар қандай либос хушбичим ва жозибадор бўлишига эътибор қаратинг.
- Айрим услубларга хос анъанавийликни "модадан қолиш" ёки қусур деб ҳисобламанг.
- Либосларни мавсумга ва жойга қараб танланг.
- Танланган либослар рангларининг мутаносиблигига аҳамият беринг.
- Аксессуар ва бижутерия либосингизга мос услубда бўлишини таъминланг.
- Агар мода билан ҳамнафас бўлмоқчи бўлсангиз, либосингиз 2-3 йил олдин "урф" бўлган бичимда тикилмаганлигига алоҳида эътибор беринг.
- Кийим хеч қачон ифлос, ранги ўчган, дазмолланмаган бўлмаслиги лозим.
Ҳар бир либоснинг ўзига яраша хусусияти бор. Агар сиз ўз ҳаётингизни тубдан ўзгартирмоқчи бўлсангиз, ишни ташқи кўринишингизни, хусусан кийиниш услубингизни ўзгартиришдан бошланг. Бу ҳаракатингиз, албатта, ўзининг сехрли таъсирини кўрсатади!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг