Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Хина соч учун зарарлими?

 душанба, 2015 Март 23    Мухлиса Хакимова  

Хина соч учун зарарлими?

Аёллар ўз сочларини парваришлаш, ранги, шаклини чиройли кўринишда сақлаш учун кўплаб воситалардан фойдаланадилар.Улардан бири хинали бўёқ ҳисобланади. Ҳозирда у дўконларда тегишли кўрсатмалар ёзилган пакетларда кукн шаклида сотилади. Кўпчилик аёллар ундан мустақил ҳолда, яъни уй шароитида тайёрлаб, фойдаланадилар.

Маълумот учун: хина - махсус ўсимлик баргидан олинадиган қизғиш-сариқ бўёқ. Ундан матоларга ўчмайдиган ранг беришда, шунингдек соч учун бўёқ тайёрлашда фойдаланилади.

Хинали бўёқдан фойдаланиш борасида аёллар турли фикрга ва амалий тажрибага эгалар. Жумладан, у соч тўкилишига таъсир кўрсатади деган фикрлар мавжуд. Хинадан аёллар қадимдан фойдаланиб келишади. У пайтларда таркибига бошқа воситалар қўшилмаган хинанинг ўзидан фойдаланишган. Ҳозирги қадоқли хина кукуни таркибида эса қўшимча воситалар мавжуд. Шу боис ундан уй шароитида фойдаланилганда, албатта, сочнинг қалин ёки сийраклиги, ранги эътиборга олинади. Энг муҳими, бўёқни тайёрлаш тартибини, қанча миқдорда қўллаш кераклигини назорат қилиш лозим. Чунки тартиб бузилса, соч ранги кутилганидан камроқ ёки кўпроқ тус олиши мумкин.

Хина бўёғи умуман қизғиш жагр-ранг бўлади. Унинг кам-кўп даражадаги тусини босма бўёқни хинага қўшиб тўғрилаш мумкин. Шунда ранг янада тўқроқ тусга киради. Албатта, унинг кимёвий бўёқларга қараганда таъсири кўпроқ. Лекин, маълум бир афзалликларга эга.

Хина билан соч бўяш анза арзон, ва сочлар хеч бир қўшимча бальзамларсиз жилоланиб туради. Соч турмагининг хажми ортиқча воситаларсиз, яъни мутахассис сартарошнинг хизматисиз ҳам ҳосил бўлади. Сочлар анча тартибга келиб, қазғоқлар йўқолади. Соч ранги икки-уч кун эмас, балки анча муддат сақланиб туради ва ўз жилосини йўқотмайди.

Умуман олганда, ушбу воситалардан фойдаланишда мутахассис маслаҳати билан иш тутиш ва маҳсулот йўриқномаси билан яхшилаб танишиб чиқиш самарали натижани беради.



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг