Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Чойнинг сочга 6 фойдаси

 якшанба, 2015 Март 01    Мухлиса Хакимова  

Чойнинг сочга 6 фойдаси

Аёл соҳибжамол хилқат. Мана шу соҳибжамоллик унинг ҳар бир аъзосида, ҳар бир ҳаракатида, гап сўзида мужассам. Сочлар ҳам аёл гўзаллигининг ажралмас қисми. Бироқ ҳар бир аёлга ҳам табиатан чиройли, қалин ва узун сочлар ато этилган эмас. Ато этилганлари ҳам алоҳида парваришга муҳтож. Аёл гўзаллигининг ойнаси пардоз. Зеро, бекорга “онангни отангга бепардоз кўрсатма” дейишмаган.

Ёғли сочлар учун ниқоб. Сочни парвариш қилаётганда аввало сочнинг хусусиятларига эътибор қаратиш керак, ёғли сочлар парвариши учун кўк чойли дамлама ишлатасиз. Бундай дамламага кўк чой, лимон шарбати ва спирт керак бўлади. Чойли қайноқ сувга аччиқ қилиб дамланг. Устидан бир чой қошиқ лимон шарбати ва ярим чой қошиқ спирт аралаштиринг. Кейин бу аралашмани 1 литр илиқ сувга аралаштириб, ҳар сафар соч ювганингиздан кейин бу суюқлик билан чайиб турасиз, бир ҳафтадан кейин сочлардаги ижобий ўзгариш сезилади.

Кучсиз сочлар учун ниқоб. Агар сочларингиз кучсиз бўлса ҳам чой ёрдам бера олади. Бунинг учун далачой, қичитқи ўт ва аччиқ қора чой дамламаларидан тенг миқдорда олиб, бирлаштирасизда, илиқ жойда 10 кун қолдирасиз. Ҳар сафар бош ювишдан олдин ушбу аралашмани сочнинг илдизига сурасиз. Бир неча соатдан кейин ювиб ташлайсиз.

Соч тўкилишига қарши дамлама. Сочлар тезроқ ўсиши ва соғлом бўлиши учун қора чой ва розмариндан тайёрланган дамлама ишлатсангиз бўлади. Бу дамламани тайёрлаш учун розмарин қўшиб аччиқ қора чой дамлайсиз. Кейин уни ярим соат тиндириб, ичидаги барг ва шамаларни олиб ташланг. Сувини ҳар куни бош ювишдан ярим соат олдин бош терисига суртасиз.

Касал сочлар учун ниқоб. Турли соч турмакларида кимёвий воситаларнинг ишлатилиши ёки кимёвий бўёқлар билан сочни бўягандан сўнг сочлар касалланади. Уларни тиклаш учун ҳафтада камида икки марта мана шу ниқобдан фойдалансангиз бўлади. Бунинг учун кўк чой, шелфей, қичитқи ўт, мойчечак ва душица ўсимлигининг баргларини битта идишга солиб, устидан қайноқ сув қуйинг. Ярим соат иссиқ жойда дамлаб қўйгач, тиндиринг ва бир бўлак мўғорлаган қотган нонни аралаштиринг. Бўтқасимон аралашма ҳосил бўлади. Бу ниқобни соч илдизига суриб, бошга елим халта кийиб, устидан сочиқ ўраб оласиз. Икки соатдан кейин сочни шампун ишлатмасдан илиқ сувда ювиб ташланг.



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг