Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Сочлар учун ниқоблар

 пайшанба, 2015 Апрел 09    Мухлиса Хакимова  

Сочлар учун ниқоблар

Озиқлантирувчи ва мустаҳкамловчи ниқоб. Иккита тухум сариғини яримта лимон шарбати билан аралаштириб беш томчи репей ёғи (дорихоналарда мавжуд) томизасиз. Аралашмани сочларнинг бутун узунлиги бўйлаб суртиб 20 дақиқага қолдирасиз. Кейин ювиб ташлаб сочларингизни хона ҳароратида қуритасиз. Муолажа ҳар саккиз кунда бир марта амалга оширилиши керак. Бу ниқоб сочларни мустаҳкамлаб, уларни таралишини осонлаштиради. Соч тўкилиши ва синишига барҳам беради.

Соч гуллашига қарши ниқоб. 500 гр. қичитқи ўтнинг устидан ярим литр қайнаб турган сувни қуясиз. Совутиб докадан ўтказиб оласиз. Дамламани тоза сочлар илдизига суртиб, ярим соатдан сўнг ювиб ташлайсиз. Бу ниқоб соч илдизини мустаҳкамлайди ва сочнинг тўкилишига йўл қўймайди. Муолажани ҳафтада бир марта қайтариш керак.

Қазғоққа қарши. Бир ош қошиқ оққайин баргининг (дорихоналарда мавжуд) устидан ярим литр қайнаб турган сув қуйилади. 2 соатдан сўнг докадан ўтказиб олинади. Бу дамламани ҳар сафар бошингизни ювганиздан сўнг соч илдизига яхшилаб суртасиз. Ушбу ниқоб қазғоққа барҳам бериш билан бир қаторда, сочларнинг қалин ва сержило бўлишини таъминлайди.

Иссиқ кунда сочлар парвариши. Сочларингизни иссиқ қуёш нуридан асранг. Бошингизга албатта дока рўмол ёки шарф ташлаб олинг. Ёзда сочларни икки кунда бир марта ювиш тавсия қилинади. Қуёш нурлари остида кўп юрсангиз, 50 гр. хинани 0,5 литр қатиқ билан аралаштиринг ва 15 дақиқага чойнак устига қўйинг. Оловдан олиб, икки ампула B6 витаминини (дорихоналарда мавжуд) қўшиб юборинг. Сочизгизга суртиб, устидан полиетилен қалпоқча кийинг. Ярим соатдан кейин ювинг. Муолажани хафтада бир матра такрорлаб туринг.

Ёрқин жило таратайлик. Ярим литр кефир, бир чой қошиқ асал, бир чой қошиқ ўсимлик ёғини аралаштириб сочларга суртинг. Сўнг полиетилен қалпоқча кийиб сочиқ билан ўраб қўйинг. Ярим соатдан кейин сочларингизни илиқ сувда ювиб ташланг. Ушбу ниқобни бир ҳафтада бир марта такрорлаш тавсия қилинади.

Сочимга ҳамманинг ҳаваси келади. Оқ пиёзни қирғичдан чиқариб, сочингизга 1 соатга суртиб қўйинг. 0,5 литр сувни 0,5 литр олма сиркаси билан аралаштиринг. Сочингизга 1 соатга суртиб қўйилган пиёзли массани илиқ сувда ювгач, олма сиркали суюқлик билан чайинг. Шундан сўнг 5 минут кутиб турингда шампун билан яхшилаб ювинг. Ушбу ниқоб сочларни мустаҳкамлаб қолмай, уларга майинлик ва жило бахш этади.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг