Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Ниқоблардан тўғри фойдаланиш

 пайшанба, 2015 Апрел 02    Лола Хакимова  

Ниқоблардан тўғри фойдаланиш

Баъзан юзимизга иштаҳа билан қўйган ниқобимиз яхши натижа бермаса, ҳафсаламиз пир бўлади. Ҳаттоки, буни тавсия қилган одамдан ранжиб ҳам қўямиз. Лекин, билмаймизки, ниқоблардан фойдаланишни ҳам ўз тартиб-қоидалари мавжуд. Уларни ҳисобга олган ҳолда юзимизни парвариш қилсак, ниқоблар биз кутган натижани беради.

- Ниқоб тўғри танланиши, яъни юз терисига мос келиши лозим;
- Ниқоб таркибидаги маҳсулотга аллергия бўлмаслиги керак;
- Уй шароитида тайёрланган ниқоб фақат 1 марталик бўлиши керак;
- Аксарият ниқоблар қуёш нури таъсири камайган вақтда, кечки пайт қўйилиши керак;
- Ниқоб қўйишдан олдин юз терисини тозалаш, яъни кун давомида йиғилган ёғ ва чанглардан, эски крем, макияжлардан халос этиш керак;
- Ниқобларнинг такрорланиш вақтига эътибор қилиш лозим. Баъзиларини ҳар куни қўйиш мумкин, баъзиларини эса ҳафтада бир марта.

Қандай ҳолларда ниқоблар фойда бермайди?

- Турмуш тарзингизда осойишталик, хотиржамлик бўлган вақтдагина ниқоблардан фойдаланинг. Асаб бузилганда қўйилган ниқоб фойда бермайди.
- Мунтазамликка ҳам эътибор қилинг. Ҳар бир ниқобнинг ўз даврийлиги бор. 1 марта қўйиб, кейин бошқа ниқобга ўтиш ёки буни 2-3 ҳафтага унутиб юбориш ҳам нотўғри.

Яна бир нарсани айтиб ўтишимиз керак. Юз парваришида фақатгина ниқобларга таяниб қолмаслик керак. Бунга комплекс ёндашиш лозим. Шунда юз теримиз янада чиройли ва майин бўлади.



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг