Лаб бўёғини суртиш
чоршанба, 2015 Феврал 11 Мухлиса Хакимова
Лаб бўёғи таркибига кирадиган мой, асосан, лаб терисини юмшатади ва уни ташқи таъсир (қуёш, шамол ва ҳоказо)лардан сақлайди. Лаб бўёғи билан оғизнинг шаклини ва катта-кичиклигини бир оз ўзгартириш мумкин. Агар оғиз катта бўлса, бўёқни оғизнинг икки чеккасига етказмай, лабнинг ўрта қисмига сурилади; агар оғиз кичик бўлса, лабнинг бутун сиртига сурилади; юқори лаб кенг бўлса, пастки лаб қуюқ қилиб бўялади; лаб юпқа бўлса, юқори лаб қуюқ қилиб бўялади. Лаблар қалин бўлса, бўёқни лабнинг табиий чизиғига етказмай суриш керак. Агар лаблар юпқа бўлса, лабнинг атрофига бўёқдан чизиқ чизиб чиқилади. Бунда аввал оғизнинг атрофига бўёқдан чизиқ тортилиши, кейин лабнинг барча юзи бўялиши тавсия этилади.
Лаб бўёғи турли тусда ёғлилиги турлича қилиб чиқарилади. Лаб бўёғидан қуйидагича фойдаланиш тавсия этилади: лаб қуруқ қилиб артилади, лабинг атрофига бўёқдан ингичка чизиқ чизиқ тортилади; оғизни бир оз очиб, лабларни ташқи чизиғидан ичкарисига қараб бўялади, кейин отриқча бўёқни йўқотиш учун иккала лабнинг орасига қоғоз қўйиб лабни қаттиқ юмиш тавсия этилади. Бўёқнинг ранги қуюқ бўлиб чиқиши учун бўёқни иккинчи марта суриб, ортиқча бўёқни қоғоз билан йўқотиш лозим. Кечаси лабнинг бўёғи билан ётиб қолмаслик керак. Лабнинг бўёғини кечқурун озиқловчи крем билан артиб ташлаш тавсия этилади.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг