Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Кўз остига ажин тушганда

 душанба, 2015 Апрел 20    Мухлиса Хакимова  

Кўз остига ажин тушганда

Аёл киши учун кўзгуда юзи ва кўзи остидаги ажинларни кўриш анчайин ёқимсиз ҳолатдир. Бу қачон, нимадан пайдо бўлишини билиш мушкул иш. Лекин, бундай ажинлар биринчи белгини берганидаёқ, асабийлашмасдан, улар билан курашишни бошлаш лозим. Бунда қуйидаги маслаҳатлар ёрдам беради.

  • Кўз остига тушган ажинга қарши энг яхши восита бу ҳар хил кўкатлар ва сув ёрдамида тайёрланган оддий муз бўлакларидир. Шунчаки исталган турдаги кўкатни майда тўғраб, муз бўлаклари тайёрланадиган махсус идишга жойланг ва устидан сув қуйиб, музлаткичда музлатинг. Тайёр муз бўлаклари билан ҳар куни кўз остини (давомийлиги 1 минутдан ошмасин) ва юз терисини уқаланг. Агар кўриш қобилиятингиз яхши бўлмаса (кўзойнак тақсангиз) бу муолажа тавсия этилмайди.
  • Қотган нон ҳам кўз остидаги ажинни самарали кетказади. Бундай ниқобни тайёрлаш учун бир бўлак қотган нон устидан озгина илиқ сут қуйиб, бўтқа ҳосил қилинг ва шу бўтқани 10-15 дақиқа кўз остига суртиб қўйинг.
  • Барра бодрингни кўндалангига паррак қилиб кесинг ва кўз устига (юз терисига ҳам қўйса бўлади) 20 дақиқага қўйинг. Сўнг бодринг бўлакларини ўгириб, орқа томонини яна 20 дақиқага қўйинг. Бодринг терини намлантириб, витаминлар билан озиқлантиради. Фақат, терида бодрингдан қолган сувларини ювиб юборманг, терига шимилиб кетишига имкон беринг.
  • Зайтун мойини ҳар куни, ухлашдан 1 соат олдин кўз остига 10-15 дақиқага суртиб қўйиш ҳам ажинларни анча камайтиради.

Яна, мутахассислар кўз остидаги ажинларни турли уқалашлар билан кетказиш мумкин, деб таъкидлашади. Шундай машқлардан бири қуйидагича бажарилади. Битта бармоқ ёрдамида кўзнинг ости ва тепа қисмига бир неча маротабадан "ётқизилган" саккиз рақамини чизинг. Машқни қолдирмасдан, кунига бир неча маротаба такрорланг.

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг