Сочларга соғлом жило бериш
шанба, 2015 Феврал 07 Мухлиса Хакимова
Агар сиз ёрқин рангли соч соҳиби бўлсангиз қуйидаги ниқобдан фойдаланинг.
Бир стакан мойчечак гулидан дамлама тайёрлаб, уни тоза сочларга суртинг. Дамламани 30 дақиқа сочларда қолдириб, уни цефолан ва сочиққа ўраб қўйинг. Кейин эса бошингизни шампун билан ювинг. Мойчечак гулининг хусусияти сочингиз учун айни муддао.
Тўқ рангли сочларга қаҳвали ниқобни тавсия этамиз. Тоза сочларга икки кружка қаҳвани суриб чиқинг. Қаҳва сочларингизда 30 дақиқа туриши керак. Қаҳвага шакар қўшилмаган бўлиши шарт, сўнг сочларингизни илиқ сувда шампун билан ювиб ташлайсиз.
Малла рангли сочларингизга шохона жилва беришда қуйидаги ниқоб катта ёрдам беради. Бир хил ўлчамдаги сабзи ва лавлаги шарбатини аралаштириб сочингизга суртинг ва душ учун мўлжалланган қалпоқчани кийиб, бир неча дақиқа давомида сочингизни фенда иситинг. Иситиш жараёни тугагач ниқоб сочларда 15 дақиқа туриши керак. Кейин эса уни иссиқ сувда ювишингиз мумкин. Бир стакан қайнаган сувга икки ош қошиқ майдаланган қайин баргларини қўшиб дамлама тайёрланади. Дамлама 15-30 минут тиндирилиши керак. Сочингизни ювиб бўлгандан сўнг бу дамлама билан уни чайиб юборинг. Муолажа бир ой давомида ҳафтасига 2-3 марта бажарилиши керак. Қайин баргларидан тайёрланган малҳам сочларингизга жило берибгина қолмай уларни мустахкамлайди.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг