Тонал кремини танлаш
жума, 2015 Феврал 13 Мухлиса Хакимова
Аксарият аёллар юзларига тонал кремини суртиб, сўнг упа билан ишлов беришади. Нима деб ўйлайсиз бу усул қанчалик тўғри?
Юзингиз қуруқшаган бўлса, куз-қиш мавсуми учун таркибида озиқлантирувчи бирикмаларни жамлаган тонал кремини танланг. Юзингиз терисига мос келадиганини танлаш учун озроқ тонал кремни қўлга суртиб кўринг, осон суртилса, демак, бу сизники!
Ёғли юз терсига, тезда қуриб қолиш хусусиятига эга бўлган тонал кремлар тавсия этилади. Харид чоғида кремдан озроғини қўлга сурсангиз, тезликда терига сингиши керак
Юз терсининг намлик даражаси меёрида бўлса, таркибида озиқлантирувчи бирикмалари бор, юмшоқ суртиладиган тонал кремларидан фойдаланишингиз мумкин.
Мухими, тонал кремдан фойдаланишда бармоқ учига озроқ кремдан суриб, юзингизга “нуқта”лар қўйиб чиқинг. Сўнг бармоқни терига юмшоқ ботириб, кремни терига сингдиринг. Тонал кремини суртганда устидан упа суртиш мумкин эмас. Терингиз нафас олишини истасангиз, ё униси, ёки бунисини танланг.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг