Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Оила

Оила

Оилавий муносабатлар, рўзғор тутиш, саранжомлик, саришталик ва озодалик, бола парвариши ва тарбияси, саломатлик борасида маслаҳатлар.

 



Кийимларни асраш қоидалари

шанба, 2015 Апрел 11    Лола

Агар ипак кийим рангини йўқотган бўлса, 2 ош қошиқ сирка солинган 10 литр сувга 5 дақиқага ботириб қўйинг. Сўнг олиб, суви оқиб бўлганидан кейин қуруқ, тоза чойшабга ўраб қўйинг. Ипак матони сиқмаслик кераклигини унутманг.
Ипак кийимларни совунли аралашмага ивитиш керак. Агар либос ўта ифлосланган бўлса, 10 литр сувга 10 мл. миқдорда ичимлик содаси ёки новшадил спирти қўшинг...

Батафсил...
 

Дангасаликдан қутулиш сари 7 қадам

жума, 2015 Апрел 10    Лола

"Буни кейинроқ бажараман. Эртага қилсам-чи? Ё индинга қолдираймикан?" Бу гаплар қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша "кейин" ҳам қачондир келиши керак-ку! Унгача уйингиздаги юмушлар йиғилиб қолади-ку!

Батафсил...
 

Целлюлит билан курашамиз

шанба, 2015 Апрел 04    Лола

Целлюлитни бошланиш давридаёқ йўқотишга ҳаракат қаратилган бир нечта машқлар мажмуаси мавжуд. Ушбу машқлар реклама қилинувчи турли хил кремлар ва скрабларга қараганда фойдалироқ ва самаралироқдир.

Батафсил...
 

Бировнинг устидан кулмагин зинҳор

сешанба, 2015 Март 31    Лола

Ҳаётда жиддий нуқсонга эга бўлган, оғир аҳволда қолган одамлар кўп, лекин уларнинг устидан кулиш керак эмас. Сизни ҳам унинг аҳволига тушмаслигингизга хеч ким кафолат бермайди. Қуйидаги бўлган воқеа буни исботидир. Уч дугона ўқишдан уйга қайтаётган эдилар. Уларнинг кулгуси кўчани тўлдирар ва атрофдагиларни эътиборини тортарди. Бу вақтда қарама-қарши томондан уларга қараб бир йигит келаётган эди. Йигит яқинлашганида қизлар унга кўз ташладилар...

Батафсил...
 

Она сутининг беқиёс хусусиятлари

душанба, 2015 Март 30    Лола

Кўкрак сути билан боқиш – бу она ўз боласига бериши мумкин бўлган энг яхши нарсадир. Унинг бор муҳаббати ва ғамхўрлиги ҳар куни фарзандига кўкрак тутганида сути билан бирга қуйилиб келади. XXI асрда технологиялар ва саноат ривожланиши юқори даражада бўлишига қарамасдан, ҳозиргача она сутининг ўрнини босадиган хеч нарса ўйлаб топилмаган. Ушбу озуқа маҳсулоти универсал ва ноёб бўлиб, гўдакнинг нафақат озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжини қондиради, балки боланинг овқат ҳазм қилиш тизими имкониятларига ва унинг организмидаги метаболизмнинг ўзига хос ҳусусиятларига ҳам идеал тарзда мос келади.

Батафсил...
 

Гўдак ҳаётининг навбаҳори

шанба, 2015 Март 28    Лола

Ҳомиладорлик пайтидаги токсикоз, шишлар ва бола саломатлиги ҳақидаги қўрқувлар энди ортда қолди. Ҳомиладор аёл вужудида 9 ой яшаб, эндигина дунёга келган фарзандини ниҳоят ўз бағрига босади. Туғруқхонадан эсон-омон чиқиб олган ёш оналар қувончдан еттинчи осмонда учиб, ўз уйлари томон шошилишади ва уй остонасига қадам босганча енгиллик ҳамда қувонч билан бирга қандайдир хавотирни ҳис қилишади...

Батафсил...
 

Нохуш ҳидларни кетказиш

пайшанба, 2015 Март 26    Лола

Кўп ҳолатларда уй бекаларимизни ошхона ва уй хоналаридаги нохуш ҳидлар безовта қилиши мумкин. Лекин улардан тез ва осон қутулишни йўллари бор. Бунинг учун бекаларимизга қуйидаги усуллардан фойдаланишни маслаҳат берамиз:

  • Қўлдаги нохуш ҳидни (балиқ, саримсоқпиёз ва шу каби хидларни) кетказиш учун қўлларни аввал туз билан ишқалаб, сўнг совун билан ювиш керак.
  • Оғиздан келаётган саримсоқпиёз ҳидини петрушка чайнаб кетказиш мумкин...
Батафсил...
 

Одноклассникида эҳтиёт бўлинг

чоршанба, 2015 Март 25    Лола

Одноклассники ижтимоий тармоғи 2005 йилда очилган бўлиб, ягона мақсади дунё шаҳарларига тарқаб кетган собиқ синфдошларни бирлаштириш эди. Кейинчалик ушбу тармоқ анча ривожланди, унинг имкониятлари кенгайди. Ҳозирга келиб бу тармоқда дўстлашиш, турли мулоқотлар олиб бориш, мусиқа тинглаш ва кинолар кўриш мумкин. Ҳаттоки, овозли ва видео суҳбат қуриш ҳам мумкин. Лекин, ҳамма яхши нарсанинг ёмон томони бўлганидек, ушбу тармоқда сиёсий ва диний бузғунчилик, содда одамларни йўлдан уриш, бузуқлик каби иллатлар анча авж олган. Бундай ёмонликларни тарғиб қилувчи одамларнинг тўрига тушиб қолмаслик учун қандай йўл тутиш керак?

Батафсил...
 

Тишларни оқартириш

якшанба, 2015 Март 22    Лола

Тишларни оқартириш ва мустаҳкамлаш учун қуйидаги амалиётни такрорлаб туриш Шарқ табобатида тавсия этилади. Қуруқ тиш чўткасини қуюқ сметана ёки йогуртга ботириб, тишни тозаланади. Сўнг 5 дақиқа ўтгач, оғиз чайилади. Бу амалиётни ҳафтада бир марта, кун давомида 3-5 марта такрорланади.

Батафсил...
 

Аёл қадри

сешанба, 2015 Март 17    Лола

- Нега йиғлаяпсан? Сенга нима бўлди? - сўрар эди ота қизалоғидан.
Қизча болалар аравачада ётар ва йиғлар эди. 1 ёшли гўдак шундай саволга жавоб бера оладими? Албатта йўқ. Шунинг учун қизча йиғлашда давом этарди. Ота нима қиларини билмас, болани тинчлантириш ўрнига йиғи сабабини аниқлашга уринар эди.
- Эҳ, онанг қаёқларда юрибди экан, фақат у билади сенга нима кераклигини, - норози оҳангда деди эркак...
 

Батафсил...