Кийимларни асраш қоидалари
шанба, 2015 Апрел 11 Лола Хакимова
- Агар ипак кийим рангини йўқотган бўлса, 2 ош қошиқ сирка солинган 10 литр сувга 5 дақиқага ботириб қўйинг. Сўнг олиб, суви оқиб бўлганидан кейин қуруқ, тоза чойшабга ўраб қўйинг. Ипак матони сиқмаслик кераклигини унутманг.
- Ипак кийимларни совунли аралашмага ивитиш керак. Агар либос ўта ифлосланган бўлса, 10 литр сувга 10 мл. миқдорда ичимлик содаси ёки новшадил спирти қўшинг.
- Ипакдан тикилган либос юмшоқ бўлиши учун ловия, дуккаклилар ёки буғдой қайнатмаси билан чайиш даркор.
- Табиий мўйнани хеч қачон чўтка билан тозалаш, тараш мумкин эмас. Тенг миқдордаги сирка, спирт ва сув аралашмасини ифлосланган жойга суртиб, тезда тоза мато билан артиш керак.
- Мўйнага жило бериш учун уни буғдой ёрмаси (манная крупа) ёки картошка крахмали билан ишқалаб, сўнг яхшилаб қоқиб ташлаш керак.
- Йод доғини кетказиш учун кийимни аввал намлаб, кейин устидан крахмал сепиб қўйиш керак. Доғ дарров кетмаса, муолажани бир неча марта такрорлаш мумкин.
- Янги жинсини юмшатиш учун сувга ярим стакан туз қўшиб ивитиб қўйиш керак.
- Шимларнинг ювганда ранги учмаслиги учун уларни кир ювиш машинасига солмаслик керак. Уларни илиқ сувда, қўлда ювиш, ва чайганда қаттиқ сиқмаслик лозим.
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг