Оилавий муносабатлар, рўзғор тутиш, саранжомлик, саришталик ва озодалик, бола парвариши ва тарбияси, саломатлик борасида маслаҳатлар.
пайшанба, 2015 Сентябр 10 Лола
Помидорли парҳез қисқа муддат ичида ортиқча вазндан халос бўлишни ва шу билан бирга саломатлигини тиклаб олишни истайдиганлар учун айни муддао. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, помидор кам калорияли маҳсулотлар сафига кириб, организмда моддалар алмашинуви бузилиши жараёнини олдини олади...
Батафсил...чоршанба, 2015 Сентябр 09 Лола
"Сен эр ўлароқ, билки, аёлинг аёл бўлганлиги учун сендан бошқача услуб билан тафаккур ва тасарруф қилади, унинг нафсониятини фаҳмлашинг ва эҳтиромини қозонишинг учун қуйидаги насиҳатларга амал қилишинг керак бўлади:
Батафсил...душанба, 2015 Сентябр 07 Лола
Халқимизда "Қари билганни пари билмас" деган нақл бор. Бу нақлга бефарқ бўлмаган, кўпни кўрган оналаримиз, оталаримиз маслаҳатларига қулоқ тутган ёшлар албатта, ҳаётда қоқилишмайди. Қуйида, шу маслаҳатлар жумласидан бўлган бувиларимиз ўгитларини эътиборингизга ҳавола қиламиз...
Батафсил...жума, 2015 Сентябр 04 Лола
Памперслар пайдо бўлиши билан ёш оналар ҳаёти анча енгиллашди десак хато қилмаймиз. Энди кунига 10 марта боланинг тагини алмаштириб, ювишнинг ҳожати қолмайди. Бундан ташқари, кечаси бола тагини хўллаб қўйса ҳам ота-онаси ва ўзининг ширин уйқусини бузмайди...
Батафсил...пайшанба, 2015 Сентябр 03 Лола
Кичкинтойингизни парвариш қилар экансиз, ҳар доим ўз-ўзингизга савол берасиз: мен ҳаммасини рисоладагидек бажаряпманми? Кичкинтой эса кундан-кун янги қилиқлар чиқариб, сизни бу ҳақда такрор-такрор ўйлашга, иккиланишга мажбур қилади. Шундай пайтларда, ўз вақтида берилган маслаҳат олтинга тенг бўлади!
Батафсил...сешанба, 2015 Сентябр 01 Лола
Олмали парҳез организмни тозаловчи ва ортиқча вазндан халос этувчи энг кенг тарқалган парҳезлар сирасига киради. Чунки олма ёрдамида озиш жуда самарали. Сиз бу парҳез билан 7 кун ичида 7 кг. гача вазндан халос бўлишингиз мумкин. Лекин, бундай натижага эришиш учун кучли ирода талаб этилади.
Батафсил...шанба, 2015 Август 29 Лола
Қатиқли.
Натижа: 3 кунда 2-5 кг вазн ташлаш мумкин.
Таомнома: кунига 1,5 литр ёғсиз қатиқ билан кифояланиш. Агар жудаям оч қолсангиз, бир нечта нордон мевалардан истеъмол қилишингиз мумкин.
жума, 2015 Август 28 Лола
Бозор ва дўкон расталари янги узилган бодринглар билан тўлиб турган бир пайтда биз аёллар учун ёшариш ва ортиқча вазндан халос бўлиш учун ажойиб имкон пайдо бўлади. Бодрингли парҳез 3 ёки 5 кунга мўлжалланган. Унинг турлари кўп бўлишига қарамай, ҳар бир парҳездан кейин сиз 2-4 кг вазндан халос бўлишингиз мумкин...
Батафсил...пайшанба, 2015 Август 27 Лола
Ушбу саволга жавоб бор албатта. Парҳезшунос олимлар аллақачон сув билан ортиқча вазндан қутулиш мумкинлигини амалда исботлаб беришган. Сув ёрдамида озишни истаганлар ва ундан тўғри фойдаланишни билишга интилувчи мухлисларимизга ушбу тавсиялар қизиқ бўлади деган умиддамиз.
Батафсил...якшанба, 2015 Август 23 Лола
Етти ёшли болаларда "ўтиш даври" юзага келиши табиий жараён. Аввалига болажонингиз вақтини фақат ўйинлар билан ўтказган бўлса, энди таълим олиш ҳам "жадвал"га киритилди. Боғчада у дунёни ўйинчоқлар орқали англарди, энди эса китоблар. Мактаб формаси, қатъий кун тартиби, эрта уйғониш, дарсликларни кўтариб юриш, ўқитувчининг айтганларига итоат этиш болада стресс уйғотиши мумкин. Хўш, буни қандай енгиш мумкин?
Батафсил...