Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Бировнинг устидан кулмагин зинҳор

 сешанба, 2015 Март 31    Лола Хакимова  

Бировнинг устидан кулмагин зинҳор

Ҳаётда жиддий нуқсонга эга бўлган, оғир аҳволда қолган одамлар кўп, лекин уларнинг устидан кулиш керак эмас. Сизни ҳам унинг аҳволига тушмаслигингизга хеч ким кафолат бермайди. Қуйидаги бўлган воқеа буни исботидир.

Уч дугона ўқишдан уйга қайтаётган эдилар. Уларнинг кулгуси кўчани тўлдирар ва атрофдагиларни эътиборини тортарди. Бу вақтда қарама-қарши томондан уларга қараб бир йигит келаётган эди. Йигит яқинлашганида қизлар унга кўз ташладилар. Йигит хушрўйгина бўлгани билан кўзлари ожиз эди. Икки қиз “- Эсиз шундай йигит” деб, унга ачиниш билар қарадилар. Учинчиси эса “- Вой, ануни кўзини кўрдиларми, ғилай эканку?!” деб, росмана устидан кулибди. Шунда қизлардан бири “- Бировни устидан кулиш яхшимас” деб дугонасига танбеҳ берибди. Учинчи қиз эса “- Ман бунақа ғилайга эрга тегмасдим!” деб, йўлида давом этибди. Кўп ўтмай, дугоналар машиналар серқатнов чорраҳага етишибди.

Пиёдаларга йўл очиқ бўлгани учун қизлар чорраҳадан ўта бошлабдилар. Йўлнинг ярмидан ўтиб бўлишганларида яшил чироқ ўчиб-ёниб, машиналар юришидан дарак бера бошлабди. Шунда икки дугона югуриб, чорраҳадан тезда ўтиб олибдилар. Учинчи қиз эса “улгурмайман” деб, чорраҳанинг ўртасида туриб қолибди. Машиналар шошиб тезлик билан бирин-кетин ўта бошлабдилар. Шу пайтда икки қиз дугонамиз қани деб орқаларига ўгирилиб, уни қидирибдилар. Ва уни, чорраҳа ўртасида, икки қўли билан юзини ёпиб чинқираётган ҳолда кўрибдилар. Машиналар тўхтаб, пиёдаларга йўл очилганида қизлар дугоналарининг олдига шошибдилар. Учинчи қиз тинмай чинқирар, юзини ёпган қўллари орасидан қон сизиб чиқарди. Қизлар нима бўлганини тушунишмас, қандай ёрдам беришни билмай карахт бўлиб, бир муддат туриб қолдилар.

Сўнг, тезлик билан машина тўхтатиб, уни яқин атрофдаги касалхонага олиб бордилар. Касалхона қабул бўлимида қизлар нима воқеа юз берганини айтиб беролмадилар. Жароҳатланган қизнинг ўзи ҳам буни тушунтиролмас эди. Қабулхона шифокори қизни кўрикдан ўтказиб, жароҳат сабабини тушунибди. Қиз чорраҳада турган вақтида ўтаётган машиналардан бирининг ғилдираги остидан майда тош учиб келиб, қизнинг бир кўзига теккан ва уни қаттиқ жароҳатлаган эканлиги маълум бўлибди. Натижада қиз бир қўзидан бир умрга айрилибди. Бу, кўзи ожиз йигитнинг устидан кулган қиз эди...



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг