Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Дангасаликдан қутулиш сари 7 қадам

 жума, 2015 Апрел 10    Лола Хакимова  

Дангасаликдан қутулиш сари 7 қадам

"Буни кейинроқ бажараман. Эртага қилсам-чи? Ё индинга қолдираймикан?" Бу гаплар қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша "кейин" ҳам қачондир келиши керак-ку! Унгача уйингиздаги юмушлар йиғилиб қолади-ку!

  1. Нима йўқотаётганингизни ўйлаб кўринг. Тил ўрганишни орқага сураяпсизми? Унда сизни хорижга хизмат сафарига юборишмайди. Овқатни кечиктирсангиз, йўқ жойдан жанжал чиқиб, кўнгил хира бўлади.
  2. Ўзингизга рағбатлантирувчи омил топинг. Атрофингизга назар ташланг: тенгқурларингиз сиздан ўзиб кетибди-ку! Хасадингиз келаяптими? Унда ишланг!
  3. Диққатингизни чалғитманг. Муҳим ҳисоботни тайёрлашингиз керакми? "Бутун дунё ўргимчак тўри"га илинмасликка ҳаракат қилинг. Аввал ишни бажаринг, қолгани кутиб туради.
  4. Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг. Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани чўт бўлмай қолади.
  5. Сиз ишлаётганизда ўзгалар безовта қилмаслигини таъминланг. Телефон, турли гурунглар одамни ишдан чалғитади. Уларга берилмаслик тадбирларини кўринг.
  6. Ўзингизга иш йиғманг. Масалан, баъзи ишлар (мисол учун, идиш ювиш)ни ўша заҳоти қилган маъқул. Чунки тартиб ўрнатишдан кўра уни сақлаб туриш осонроқ.
  7. Ўзингиз каби ўзгаришни истаётган ҳамфикрни топинг. Бир-бирингизга эришган энг кичкина ютуқларни-да гапириб беришга келишиб олинг. Шунда ўзингизни каттароқ ишларни бажаришга рағбатлантирасиз.

Маслаҳатларни шу жойигача ўқиб тугатдингизми? Демак, дангасалик занжирини узишни бошлабсиз. Натижалар кўзга ташланиши билан ютуқларни ўзингизга-ўзингиз совға қилиб мустаҳкамланг.

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг