Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Оила

Оила

Оилавий муносабатлар, рўзғор тутиш, саранжомлик, саришталик ва озодалик, бола парвариши ва тарбияси, саломатлик борасида маслаҳатлар.

 



Гулларга меҳр беринг!

чоршанба, 2015 Июн 24    Лола

Хонадонингизнинг тилсиз сухбатдоши бўлмиш анвойи гуллар алоҳида меҳрга, парваришга муҳтож. Бу ўсимликларга қанчалик эътибор берсангиз, улар ҳам шунчалик хонадонингизга кўрк бағишлаб, дилингизни яйратади. Шу боис дастлабки ишни гулларингизга меҳр беришдан бошланг.

Батафсил...
 

Сизнинг феъл-атворингиз қанақа?

сешанба, 2015 Июн 23    Лола

Бу жуда қизиқарли саҳифа бўлиб сиз бунда ўз ёзувингиз орқали қанақа инсон эканлигингизни билиб олишингиз мумкин. Қўлингизга ручка ва қоғоз олиб бирор нарса ёзинг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг, қарабсизки сиз қанақа табиатга эга эканлигингиз келиб чиқади, қани бошладик.а?

Батафсил...
 

Ўғил бола тарбияси

якшанба, 2015 Июн 21    Лола

Боланинг тарбияси онанинг ҳомиладорлигиданоқ бошланади. Оиладаги шарт-шароитлар, меҳр-муҳаббат, атрофдагиларнинг муносабатлари боланинг тарбиясида жуда катта роль ўйнайди. Ички хислатларимизнинг шаклланиши, қобилиятимизни тўғри йўналтира олишимиз, ҳаётда ўрнимизни топа олишимиз, оиладаги муҳитга боғлиқ.

Батафсил...
 

Орангизда севги борми?

жума, 2015 Июн 19    Лола

Сиз ва ўз яқин инсонингиз ўртангиздаги севги ҳақиқийми ёки шунчаки ҳавасми? Буни билишни истасангиз, марҳамат, саволларга жавоб беринг ва билиб олинг.

Батафсил...
 

Болангиз гапга қулоқ солмаса

пайшанба, 2015 Июн 18    Лола

"Ҳаётим давомида бирор марта ҳамма гапга қулоқ соладиган ва ота-онасининг чизган чизиғидан чиқмайдиган болани учратмаганман…" - дейди бир танишим. Мен эса унинг гапига қўшилолмайман. Боланинг гапга кириши ёки қулоқсиз бўлиб ўсишига унинг ота-онасини айблайман. Агар ота-она боласига ўзини тутишга ва ҳисларини жиловлашга ўргатса ҳаммаси яхши бўлади. Бунинг учун эса қуйидаги тавсиялар сизга қўл келиши мумкин.

Батафсил...
 

Семизликнинг сабаби нима?

сешанба, 2015 Июн 16    Лола

Қоматидан нолийдиган айрим хотин-қизлар тарозидаги ортиқча вазнни кўрган заҳоти, сабабини англамай, турли парҳезларни қўллашга киришади. Аммо бу ҳар доим ҳам кутилган натижаларни бермайди. Айрим ҳолларда ҳатто бундай парҳезларнинг организм учун салбий таъсири ҳам кузатилади.

Батафсил...
 

Эзмалик синдроми

якшанба, 2015 Июн 14    Лола

Сиз умрингиз мобайнида эзма кишиларга дуч келганмисиз? Агар бундайлар учрамаган бўлса, дўппингизни осмонга отинг. Сабаби, вайсақилар шунчаки вақтингизни олади, холос. Уларнинг гап-сўзларида маъно-мазмун бўлмайди. Эзма кишиларга ўзларини тинглайдиган қулоқлар керак, вассалом. Дарҳол гапга тушиб, "нуқта" ҳа­қида тамомила унутиб юборишади, унутиб юборишади эмас, нуқта қў­йишни хоҳлашмайди. Вайсақилик миллат танламайди, бундайлар ҳамма халқларда бор.

Батафсил...
 

Болангизни қўғирчоққа айлантирманг

жума, 2015 Июн 12    Лола

Барча ота-оналар қатори сиз ҳам амал қилишингиз учун кашф этилган, аниқ ишлаб чиқилган муайян қоидалар йўқ аслида, чунки ҳар бир бола ўзига хос бўлиб, алоҳида муомала, муносабатга эҳтиёж сезади. Аммо ота-оналар қўллаши мумкин бўлмаган бир неча хатти-ҳаракатлар борки, жаҳл отига қамчи уришга шай, тажрибасиз, ёш оила катталари ўзлари англамаган ҳолда тақиқларга йўл қўйишади.

Батафсил...
 

Кир ювиш сирлари

душанба, 2015 Июн 08    Лола

"Кир ювгин-у, эгачингникига бор" деган мақолни эшитганмисиз? Бу гап бежизга айтилмаган. Бутун бошли оила аъзоларининг кийимларини ювган аёл буткул ҳолдан тойиб, бир пиёла чой ичишга ҳам ҳоли бўлмай қолганида, опа-сингиллари унинг аҳволини тушуниб, иссиққина овқат-у чой тутқазаркан. Албатта, бугунги кунга келиб бу мақол эскирди...

Батафсил...
 

Хақиқий хонимларнинг белгилари

жума, 2015 Июн 05    Лола

Ҳаётда хақиқий хоним бўлишни истамаган, хеч бўлмаганда бунга интилиб кўрмаган аёл бўлмаса керак. Агар сиз бирор муддатга аслзода хоним бўлишни истасангиз қуйидаги хақиқий хонимларнинг белгиларига эътиборингизни қаратинг:

Батафсил...