Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Целлюлит билан курашамиз

 шанба, 2015 Апрел 04    Лола Хакимова  

Целлюлит билан курашамиз

Целлюлитни бошланиш давридаёқ йўқотишга ҳаракат қаратилган бир нечта машқлар мажмуаси мавжуд. Ушбу машқлар реклама қилинувчи турли хил кремлар ва скрабларга қараганда фойдалироқ ва самаралироқдир.

Қуйида келтирилган машқлар тўплами организмда ортиқча ёғларни чиқариб юборишга қаратилган:

  1. Тўғри туриб олиб, қўлларни текис узатинг. Шу ҳолатда 10 марта оҳиста ўтириб туринг.
  2. Тўғри туриб олинг. Чап оёқни тиззагача букиб, икки қўлингиз билан ушлаганча ўзингизга тортинг. Шу ҳолатда 15 сония туришга ҳаракат қилинг. Сўнг аввалги ҳолатга қайтиб, оёқларни алмаштиринг. Машқни 10 марта қайтаринг.
  3. Тепага қараб ётинг. Қўлларни бош тарафга узатиб, нафас олинг. Нафас чиқараётганда кўкрак қисмини олдинга кўтаринг. Товонларга таянган ҳолда имкон қадар орқага эгилинг. Шу ҳолатни 15 сония сақлаб туришга ҳаракат қилинг. Нафасни ростлаб аввалги ҳолатга қайтинг. Машқни 10 марта қайтаринг.
  4. Тепага қараб ётинг. Чап оёқни ўнг тиззага қўйинг.  Ўнг оёқ сонини иккала қўл билан ушлаб, юқорига кўтаринг. Бу ҳолатда бел полдан кўтарилмаслиги керак, ҳамда шу ҳолатни 15 сония ушлаб туринг. Ва аавлги ҳолатга қайтинг. Оёқларни алмаштириб, 5 мартадан қайтаринг.
  5. Чап биқинга ётинг. Қўл билан полга таянинг. Ўнг оёқни чап оёққа теккизмаган ҳолда тепага кўтариб тушуринг. Машқни ҳар бир оёқ учун 10 мартадан қайтаринг.


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг