Ҳаётда кўпни кўрган онахонларимиздан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ўгитлар, маслаҳатлар.
чоршанба, 2015 Сентябр 09 Лола
"Сен эр ўлароқ, билки, аёлинг аёл бўлганлиги учун сендан бошқача услуб билан тафаккур ва тасарруф қилади, унинг нафсониятини фаҳмлашинг ва эҳтиромини қозонишинг учун қуйидаги насиҳатларга амал қилишинг керак бўлади:
Батафсил...душанба, 2015 Сентябр 07 Лола
Халқимизда "Қари билганни пари билмас" деган нақл бор. Бу нақлга бефарқ бўлмаган, кўпни кўрган оналаримиз, оталаримиз маслаҳатларига қулоқ тутган ёшлар албатта, ҳаётда қоқилишмайди. Қуйида, шу маслаҳатлар жумласидан бўлган бувиларимиз ўгитларини эътиборингизга ҳавола қиламиз...
Батафсил...жума, 2015 Август 07 Лола
Азиз аёллар: "Сизнинг вазифангиз - жуфтингиз учун хонадонингизни энг тинч ва энг яхши маскан бўлишини таъминлаш. Хеч қачон у эшикдан кириши билан нолишни бошламанг. Агар кўчада овқатланган бўлса ёки дўстлари билан учрашиб, уйга кечикиб келса хафа бўлманг, аксинча, ширин гапириб, ёнбошига ёстиқ қўйинг. Кўп савол бераверманг ва унинг ғояларига нисбатан гумон билан қараманг. Ёдингизда сақланг: У – оила бошлиғи!"
Батафсил...пайшанба, 2015 Июл 30 Лола
Қайси қиз аъло даражадаги ташқи кўринишга эга бўлишни истамайди дейсиз? Бундан ташқари, ўз ишининг устаси бўлиш, атрофдагилар билан тез тил топишиш ҳам бир маҳорат. Бу ҳислатларнинг ҳаммаси бир кишида мужассам бўлиши четдан қараганда афсона бўлиб кўриниши мумкин. Аммо чин дилдан ҳаракат қилинса, ҳар бир ишни амалга ошириш мумкин...
Батафсил...якшанба, 2015 Июл 26 Лола
Ҳар бир жуфтлик оилавий муносабатларнинг маълум босқичлари: меҳр-муҳаббат туйғуси синови ва муносабатларда инқироз юзага келиши каби даврларни босиб ўтишади. Қани энди ҳар бир оила бахт тафтидан худди қуёш нурлари каби бирдек баҳраманд бўлолса.
Батафсил...якшанба, 2015 Июн 14 Лола
Сиз умрингиз мобайнида эзма кишиларга дуч келганмисиз? Агар бундайлар учрамаган бўлса, дўппингизни осмонга отинг. Сабаби, вайсақилар шунчаки вақтингизни олади, холос. Уларнинг гап-сўзларида маъно-мазмун бўлмайди. Эзма кишиларга ўзларини тинглайдиган қулоқлар керак, вассалом. Дарҳол гапга тушиб, "нуқта" ҳақида тамомила унутиб юборишади, унутиб юборишади эмас, нуқта қўйишни хоҳлашмайди. Вайсақилик миллат танламайди, бундайлар ҳамма халқларда бор.
Батафсил...жума, 2015 Июн 05 Лола
Ҳаётда хақиқий хоним бўлишни истамаган, хеч бўлмаганда бунга интилиб кўрмаган аёл бўлмаса керак. Агар сиз бирор муддатга аслзода хоним бўлишни истасангиз қуйидаги хақиқий хонимларнинг белгиларига эътиборингизни қаратинг:
Батафсил...сешанба, 2015 Июн 02 Лола
Ҳурматли қизларжон! Агар сиз болалик даврини ортта қолдириб катта ҳаётга қадам қўйишда қийналмай десангиз, келажакда хатоларга йўл қўйишни истамасангиз, ушбу кичик тавсияларимизга озгина бўлса ҳам қулоқ тутинг.
Батафсил...шанба, 2015 Май 30 Лола
Яхши бека деган номга сазовор бўлиш барча аёлларнинг орзуси. Азиз опа-сингиллар, дугонажонлар, сиз ҳам бунинг ҳаракатида бўлсангиз, бизнинг маслаҳатларимизга қулоқ тутинг. Қуйида оилавий бахтга элтувчи бир неча сирлардан бохабар қилмоқчимиз...
Батафсил...сешанба, 2015 Май 26 Лола
Нонуштага ўтирибман, деб тасаввур қилинг. Ўзингизни бинойидай ҳис этяпсиз, аммо кутилмаганда эрингиз, тухумни яхши пиширмабсан, деб сизни танқид қила кетади: "Сен жуда яхши биласан, мен фақат қотириб пиширилганини яхши кўраман. Сен эса қиёмига етказмай қовурасан, балки менинг қонимни қайнатиб, асабимга тегиш учун жўрттага шундай қилаётгандирсан?"
Батафсил...сешанба, 2015 Май 19 Лола
Ҳурматли аёллар! Нима ёки қандай вазият эркакларнинг жаҳлини чиқариши мумкин, деб ўйлайсиз? Ташқи кўринишингизга эътиборли бўлишга, мазали таомлар пишириш ва яна бир қанча ишларга улгуришга уринасиз-у, биргина аҳамиятсиз туйилган кичик нарса умр йўлдошингиз кўз ўнгида барча уринишларингизни чипакка чиқариб қўйиши мумкин. Буни билишни истасангиз, феъл-атворингиз кўзгусига боқиб, тегишли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиб кўринг.
Батафсил...жума, 2015 Апрел 17 Лола
Мактабни тугатиб, катта ҳаётга қадам қўяётган қизларнинг орзулари осмон, келажак ҳаётдан умидлари бир дунё бўлиши ҳаммамизга аён, чунки ҳар биримиз бу даврдан ўтканмиз. Лекин, ўша даврда орзуларга эришиш осон эмаслигини, бунинг учун жуда кўп тўсиқлардан ўтишимиз кераклигини ҳаёлимизга ҳам келтирмаганмиз...
Батафсил...якшанба, 2015 Апрел 12 Лола
Одамларнинг дунёқарашига ўрнашиб қолган қолип, бу "аёл - уй бекаси" деган тушунчадир. Камига, баъзи эркаклар аёлни хизматкор сифатида кўришади. Уй бекаларига карьера қилиш шарт эмас, улар зерикарли, навбатдаги сериални кутишу ошхонада куймаланиш билан кифояланадигандек. Аслида улар ҳам жамиятда ўрнини топган аёллар сингари ақлли, ўз сўзига эга.
Батафсил...сешанба, 2015 Март 31 Лола
Ҳаётда жиддий нуқсонга эга бўлган, оғир аҳволда қолган одамлар кўп, лекин уларнинг устидан кулиш керак эмас. Сизни ҳам унинг аҳволига тушмаслигингизга хеч ким кафолат бермайди. Қуйидаги бўлган воқеа буни исботидир. Уч дугона ўқишдан уйга қайтаётган эдилар. Уларнинг кулгуси кўчани тўлдирар ва атрофдагиларни эътиборини тортарди. Бу вақтда қарама-қарши томондан уларга қараб бир йигит келаётган эди. Йигит яқинлашганида қизлар унга кўз ташладилар...
Батафсил...чоршанба, 2015 Март 25 Лола
Одноклассники ижтимоий тармоғи 2005 йилда очилган бўлиб, ягона мақсади дунё шаҳарларига тарқаб кетган собиқ синфдошларни бирлаштириш эди. Кейинчалик ушбу тармоқ анча ривожланди, унинг имкониятлари кенгайди. Ҳозирга келиб бу тармоқда дўстлашиш, турли мулоқотлар олиб бориш, мусиқа тинглаш ва кинолар кўриш мумкин. Ҳаттоки, овозли ва видео суҳбат қуриш ҳам мумкин. Лекин, ҳамма яхши нарсанинг ёмон томони бўлганидек, ушбу тармоқда сиёсий ва диний бузғунчилик, содда одамларни йўлдан уриш, бузуқлик каби иллатлар анча авж олган. Бундай ёмонликларни тарғиб қилувчи одамларнинг тўрига тушиб қолмаслик учун қандай йўл тутиш керак?
Батафсил...сешанба, 2015 Март 17 Лола
- Нега йиғлаяпсан? Сенга нима бўлди? - сўрар эди ота қизалоғидан.
Қизча болалар аравачада ётар ва йиғлар эди. 1 ёшли гўдак шундай саволга жавоб бера оладими? Албатта йўқ. Шунинг учун қизча йиғлашда давом этарди. Ота нима қиларини билмас, болани тинчлантириш ўрнига йиғи сабабини аниқлашга уринар эди.
- Эҳ, онанг қаёқларда юрибди экан, фақат у билади сенга нима кераклигини, - норози оҳангда деди эркак...
пайшанба, 2015 Март 05 Лола
Бу дунёни қайтар дунё дейдилар. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади. Бунга кўп маротаба гувоҳ бўлганмиз. Қуйидаги воқеа бу мақолнинг тўғри эканлигининг исботидир.
Қиш кунларининг бирида, ёш йигитча ўзи ўқиётган коллежда қимматбаҳо Samsung Galaxy S5 русумли телефон топиб олади. Лекин уни нима қилишни билмай, уйига олиб келади ва оиласидагилардан беркитишга ҳаракат қилади. Укаси бундан хабар топиб, отасига айтади. Ота бутун оилани йиғиб, телефонни эгасига қайтариш кераклигини, бировни нарсаси бировга буюрмаслигини айтади.
Батафсил...душанба, 2015 Феврал 23 Лола
Маълумки эркак киши ишлагани сабабли, кўчада, ишхонада гўзал ва кўркам аёлларга кўп кўзи тушади. Баъзилари билан иш юзасидан мулоқотда ҳам бўлади. Албатта, уларга нисбатан ҳаваси бўлади, бу табиий. Чунки уйида аёли бундай юрмайди, у уй ташвишлари билан ўралашган, ўзига қарамаган бўлади. Эр рафиқасини беихтиёр кўчадаги аёллар билан таққослайди. Ва афсуски, мойиллик тарозуси ўшалар томонига оға бошлайди. Сабаби кундай равшан: улар ташқи қиёфаларига қараган, жозибали, хушмуомала. Бу ҳислатлар эса аёлида турли сабабларга кўра оқсайди...
Батафсил...чоршанба, 2015 Январ 21 Лола
Баъзан жаҳл аралаш ғайрихитоблар қулоққа чалинади: «Ҳукумат бизга изн берган, эркаклар билан тенг ҳуқуқлимиз!» Тенгҳуқуқли бўлиш нима ўзи? Эркак билан аёлнинг баравар айтишишими? Ё аёлларнинг оғир тўрхалталарда бозордан картошка, пиёз ташишими? Синглим, «тенгҳуқуқ» эркакнинг аёлга, аёлнинг эркакка айланиши эмас! Эрингнинг белидаги фартукни ечиб, қўлидан супургини ол. Жуфтинг-ку сен учун ёрдамга кўнибди — раҳмат! Аммо эркак киши минг уринсин, аёлнинг ўрнини босолмайди. Ўзимиздан қўймасин!
Батафсил...