Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Хақиқий хонимларнинг белгилари

 жума, 2015 Июн 05    Лола Хакимова  

Хақиқий хонимларнинг белгилари

Ҳаётда хақиқий хоним бўлишни истамаган, хеч бўлмаганда бунга интилиб кўрмаган аёл бўлмаса керак. Агар сиз бирор муддатга аслзода хоним бўлишни истасангиз қуйидаги хақиқий хонимларнинг белгиларига эътиборингизни қаратинг:

  • Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай хоним ўта калта кўйлак, юбкалар, ёқаси чуқур ўйилган либослар киймайди.
  • Хонимнинг ҳаракатлари, юришлари назокатли, ўзини тутиши нафис бўлиши керак.
  • Хоним сақични чапиллатиб ўтирмайди, хақоратли ва койийдиган сўзларни тилига олмайди.
  • У жамоат олдида пардоз-андоз қилмайди.
  • Хоним ҳар доим тартибли, режали бўлгани учун хеч қачон шошиб юрмайди.
  • Вазмин, ўзини тута биладиган хоним хеч қачон қуюшқондан чиқиб, тутақиб кетмайди.
  • Ҳурматли хоним ғийбат ҳам қилмайди, мақтанмайди ҳам.
  • У инсонларнинг жамиятдаги ўрнидан қатъий назар, ҳамма билан бирдек хушмуомалаликда сўзлашади.
  • Иззатини билган хонимлар орасида чекувчи ва спиртли ичимлик ичувчиларни учратмайсиз.
  • Хақиқий хоним ўз хатоларини тан олишни ҳам билади.
     


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг