17 ёшли қизларга 17 тавсия
пайшанба, 2015 Июл 30 Лола Хакимова
Қайси қиз аъло даражадаги ташқи кўринишга эга бўлишни истамайди дейсиз? Бундан ташқари, ўз ишининг устаси бўлиш, атрофдагилар билан тез тил топишиш ҳам бир маҳорат. Бу ҳислатларнинг ҳаммаси бир кишида мужассам бўлиши четдан қараганда афсона бўлиб кўриниши мумкин. Аммо чин дилдан ҳаракат қилинса, ҳар бир ишни амалга ошириш мумкин.
Қуйидаги 17 қоидага мунтазам равишда амал қилган ҳар бир 17 ёшли қиз келажакда энг омадли ва энг гўзал аёлга айланиши мумкин.
- Бошқа камчиликларни унутиб, фақат бошқалардан ажралиб турадиган афзалликларингиз ҳақида ўйланг.
- Бошингизни эгманг, ҳаммадан аъло бўлишни истайдиган қиз доим тик қарайди.
- Ўзингизни хеч қачон “Мен хунукман!” деб айтманг. Мабодо шундай фикр миянгизга келиб қолса, унда пластик жаррохлик қурбонига айланган хотин қизларни, машҳур юлдузларни кўз олдингизга келтиринг.
- Хушчақчақ ва фаол бўлиб, ўзингизга бўлган ишончни янада кучайтиринг. Доимий тетиклик омад калитингизга айланишига имкон беринг.
- Ўзгаларни тинглай билинг ва атрофдагиларнинг фикрини хурмат қилинг.
- Бир жойда тўхтаб қолманг, доимий изланинг ва ўз устингизда ишлашдан чарчаманг. Ёдингизда бўлсин, бир хиллик одамни тез чарчатади.
- Қошлар парвариши ҳақида унутманг. Чунки қизнинг гўзаллиги қош ва кўзига қараб белгиланади.
- Ўз ифорингизни топиб унга содиқ қолинг. Одамлар сизни ўша бўй таралишидан таниб қолишсин.
- Упадан камроқ фойдаланиб, тоза ҳавода кўпроқ юринг. Бу терининг узоқ вақт таранг ва тиниқ туришига ёрдам беради.
- Асосий иш ёҳуд ўқишдан ташқари, яна бошқа бирор нарсага қизиқинг. Масалан, тўқиш, тикиш, мазали пишириқлар пишириш ва ҳоказо. Ахир ҳар бир йигит қўли гул рафиқани орзу қилади.
- Бошқаларга ўхшаб кийинманг. Ўз дидингизга эга бўлинг, чунки ҳамма нарсанинг такрорини кўриш зерикарли.
- Қадам ташлаётганда пастга қараманг, қаддингизни тик тутинг ва асло шошилманг.
- Ўлчамларни камайтиринг, жавонингиздаги катта сумкаларни кичкина сумкаларга алмаштиринг. Кичик сумкалар доим аёлнинг ҳуснига жозиба қўшиб қўйишини ёдда сақланг.
- Кўпроқ китоб ўқинг. Дунёқараши кенг инсон билан киши янада кўпроқ сухбатлашишни истайди.
- Мақсадли бўлинг. Ниятга эришиш учун олдингизга марра қўйиб, ўша маррани забт этмагунча тинчиманг.
- Зиравор танлашни ўрганинг. Ҳар бир қиз хеч бўлмаганда уч хил таомни маромига етказиб пишира билиши шарт.
-
Бошингизни эҳтиёт қилинг. Чиройли соч турмаги яхши албатта, лекин ундан фақат тўй ва базмларда фойдаланган маъқул. Агар 30 ёшга етмай соч тўкилишидан шикоят қилишни истамасангиз, фен ва лаклардан фақат байрам ва тўйларда, базмда фойдаланинг.
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг