Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Бахтли турмушнинг 7 қоидаси

 якшанба, 2015 Апрел 12    Лола Хакимова  

Бахтли турмушнинг 7 қоидаси

Одамларнинг дунёқарашига ўрнашиб қолган қолип, бу "аёл - уй бекаси" деган тушунчадир. Камига, баъзи эркаклар аёлни хизматкор сифатида кўришади. Уй бекаларига карьера қилиш шарт эмас, улар зерикарли, навбатдаги сериални кутишу ошхонада куймаланиш билан кифояланадигандек. Аслида улар ҳам жамиятда ўрнини топган аёллар сингари ақлли, ўз сўзига эга.

Уй бекаси бўла туриб ҳам турмуш ўртоғининг доимий диққат-эътиборида бўлишни уддалаш у қадар муаммо эмас!

  1. Ташқи кўриниш. Аёл доим кўзни қувнатадиган даражада гўзал бўлиши лозим. Бирор жойда ишламаслигингиз "ёғ теккан халатда юриш учун имкон" дегани эмас! Сизга биринчи навбатда баҳо берадиган киши - бу турмуш ўртоғингиз. Шундай экан, у сизни бошқа аёллар билан қиёслашига имкон яратманг. Вақти-вақти билан гўзаллик салонларига бориб туринг. Уйда бўлишингизга қарамай, енгил пардоз қилиб олинг.
  2. Истак. Уй бекалари одатда ҳоҳиш-истакларини ичига ютиб, ўзи учун янги либос, пардоз воситаларини харид қилишдан кўра, уйга зарур маиший воситаларни сотиб олишни афзал кўришади. Бу билан, фақатгина намунали рафиқа бўласиз, холос. Гоҳида "керак эмас" сўзини "истайман" сўзига алмаштириш зарар қилмайди. Сиз қанчалик латофатли бўлсангиз, турмуш ўртоғингиз шунчалик кўп атрофингизда гирдикапалак бўлади.
  3. Шахсий вақтингиз. Уй бекасида вақт муаммосиз деган фикр ҳам йўқ эмас. Аслида, сира охири кўринмайдиган уй ишларини бажариш ҳам ИШ! Шундай экан, шахсий вақтингиз хақида унутманг. Уларни фақат ўзингиз учун сарфланг. Турмуш ўртоғингиз аъло кайфиятда юрган рафиқасини пайқамай қолмайди. Қарши жинс вакиллари уй ишларига кўмилган эмас, балки хушчақчақ аёлга эътибор қилишни афзал билишади.
  4. Қизиқишларингиз. Ақлли аёл бўш вақтларининг барини сериал кўришга сарфламайди. Ўз устингизда ишлашга, қизиққан машғулотингиз билан шуғулланишга одатланинг. Бу билан ижодий қобилиятингизни ҳам шакллантирасиз. Имкон бўлганида китоблар ўқинг, дунё янгиликларига қулоқ тутинг, Бу дунёқарашингиз кенгайиши учун асосий омил, ҳамда турмуш ўртоғингиз билан қизиқарли суҳбатлар уюштириш учун имконият.
  5. Муносабат. Турмуш ўртоғингиз қизиқишларига бефарқ бўлманг. Севимли футбол жамоаси ютганини ҳаяжон билан сизга айтганида хурсандчилигига шерик бўлинг. Ишхонасида муаммоларга дуч келгани ҳақида гапирса, дардига ҳамдард бўлинг. Сўзларини тингламаётгнингизни англаса, кейинчалик қалбини сизга очмай қўяди. Эркаклар бу борада зийрак бўлишади.
  6. Феъл-атвор. Яна бир қолип - уй бекаси жиззаки ва жанжалкаш, ёки ўз фикрига эга бўлмаган қобилгина рафиқа деган фикр. Мазкур қолипдан чиқиш учун олтин ўрталикни топинг! Турмуш ўртоғингиз билан суҳбатлашаётганингизда ўз фикрингизда қолинг ва фикрингизни ҳурмат қилишига эришинг. Бироқ, буни мулойимлик билан тушунтиринг.
  7. Эътибор. Турмуш ўртоғингиз учун мазали таомлар тайёрлашингиз у учун одатий ҳол. Лекин сиз бажарган иши учун маош оладиган фаррош эмассиз-ку. Меҳнатингиз ширин сўз билан эътироф этилишини исташингизни тушуниш мумкин. Шунинг учун, барини мажбурият юзасидан эмас, эрингизга бўлган муҳаббат билан бажарганингизни тушунишига имкон яратинг.


Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг