Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Бир-бирини танқид қилувчи эр-хотинлар

 сешанба, 2015 Май 26    Лола Хакимова  

Бир-бирини танқид қилувчи эр-хотинлар

Нонуштага ўтирибман, деб тасаввур қи­линг. Ўзингизни бинойидай ҳис этяпсиз, аммо кутилмаганда эрингиз, тухумни яхши пиширмабсан, деб сизни танқид қи­ла кетади: "Сен жуда яхши биласан, мен фақат қотириб пиширилганини яхши кўраман. Сен эса қиёмига етказмай қовурасан, балки менинг қо­нимни қайнатиб, асабимга тегиш учун жўрттага шундай қилаётгандирсан?" Сиз дарҳол жанговар тайёргарлик билан ташланиб қоласиз: "Ҳа, мен тухумни охиригача пиширмадим. Чунки сиз кеча уйга жуда кеч келдингиз".

Ҳиссиёт двигатели жанговар машинани ҳа­ракатга келтиради. Натижада сиз оилавий муҳитда исёндан холи бўлмаган нонуштадан бошқа барчасига истаганингизча эга бўласиз. Мазкур вазиятда ўзин­­гизни бошқача тутишингиз мумкинмиди? Бўлмасам-чи! Ҳаммаси ўз қўлингизда! Ёндашувлардан бири сифатида мен эрнинг сўзларини ўртача оҳангда етказмоқчиман. Токи унинг норозилигини ҳис этинг, аммо ўзингизни ҳимоя қилиш мақсадида қарши ҳамлага ўтманг.

Яна бир жавобни ҳа­вола этаман: "Сизга нима  бўл­ди, тухумни яхши қо­вурмаганимдан шунчалик аччиқланяпсизми?" Эрингизнинг иддаоси янада тажовузкор бўлади: "Ҳа! Сен, ҳатто шуни ҳам эплай олмайсан!" Ваҳоланки, оила бекаси ошириб юбормаслиги керак. Вазмин туриб, хотиржам ва осойишта оҳанг­да: "Кечирасиз, менга ҳам ёқмай турибди. Эҳтимол, кўпроқ қовуришим керак бўлгандир", деса кифоя. Эр хотинининг вазминлиги ва муқобил қа­рорлар қабул қилиши олдида "қурол-яроғини ташлаб", таслим бўлади. Ишонаверинг, катта жанжал бартараф этилади.

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг