Сочлар, юз, қўл-оёқлар, қош-лаблар парвариши, ҳамда парвариш ашёларини танлаш борасида маслаҳатлар.
якшанба, 2015 Март 01 Мухлиса
Аёл соҳибжамол хилқат. Мана шу соҳибжамоллик унинг ҳар бир аъзосида, ҳар бир ҳаракатида, гап сўзида мужассам. Сочлар ҳам аёл гўзаллигининг ажралмас қисми. Бироқ ҳар бир аёлга ҳам табиатан чиройли, қалин ва узун сочлар ато этилган эмас. Ато этилганлари ҳам алоҳида парваришга муҳтож. Аёл гўзаллигининг ойнаси пардоз. Зеро, бекорга “онангни отангга бепардоз кўрсатма” дейишмаган.
Батафсил...шанба, 2015 Феврал 28 Мухлиса
Косметик нуқсонлар орасида тез-тез учраб турадиган ва ўз соҳибаларига ноқулайлик туғдирадиганларидан бири сепкиллардир. Бу жигарранг майда доначалар бизга туғилганимиздан бери ёпишиб олгандек гўё. 25 ёшимизагача уларнинг сони кўпайиб боради ва ранги ҳам тўқлашади. 30 ёшдан кейин эса аксинча ранглари оқаради, лекин миқдори ўзгармай қолаверади. Энг қизиғи - 40 ёшдан кейин улар умуман йўқ бўлиб кетишлари ҳам мумкин.
Батафсил...жума, 2015 Феврал 27 Мухлиса
Кўклам келиши билан аёллар ташқи кўринишларига алоҳида эътибор билан қарашни бошлашади. Баҳор гўзаллик фасли бўлишига қарамасдан, юздаги барча нуқсонларни ошкор қиладиган палла ҳам ҳисобланади. Шундай нозик фаслда ҳар биримиз юз парваришига бефарқ бўлмай, турли туман ниқоблардан фойдаланишимиз керак. Ўйлаймизки, қуйида тавсия этилаётган ниқоблар янада гўзал ва соғлом кўринишга эга бўлишингиз учун ёрдам беради.
Батафсил...пайшанба, 2015 Феврал 19 Мухлиса
Аёлларга кўркамлик бахш этувчи безак – сочлардир. Улар соғлом жилокор ва мустахкам бўлиши жуда яхши, бироқ бундай бўлмаса нима қилиш керак? Шуни билиш жоизки, айнан сочларнинг ўсишига жавоб берувчи соч фоликулаларининг пойдевори эмбрионал ривожланишнинг 2-3 ойидаёқ бошланади. Биз дунёга келганимизда бошимизда майин туклар бўлади ва улар бир неча маротаб ўзгаради...
Батафсил...шанба, 2015 Феврал 14 Мухлиса
Сепкил ва пигмент доғлар юзингиз ҳуснига соя солса. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 1 ош қошиқдан лимон шарбати ҳамда олма сиркасини аралаштириб, юзингизни тозаланг. Уч ҳафта мобайнида шу муолажани қилсангиз, натижа сизни қувонтиради.
Батафсил...чоршанба, 2015 Феврал 11 Мухлиса
Лаб бўёғи таркибига кирадиган мой, асосан, лаб терисини юмшатади ва уни ташқи таъсир (қуёш, шамол ва ҳоказо)лардан сақлайди. Лаб бўёғи билан оғизнинг шаклини ва катта-кичиклигини бир оз ўзгартириш мумкин. Агар оғиз катта бўлса, бўёқни оғизнинг икки чеккасига етказмай, лабнинг ўрта қисмига сурилади; агар оғиз кичик бўлса, лабнинг бутун сиртига сурилади; юқори лаб кенг бўлса, пастки лаб қуюқ қилиб бўялади; лаб юпқа бўлса, юқори лаб қуюқ қилиб бўялади. Лаблар қалин бўлса, бўёқни лабнинг табиий чизиғига етказмай суриш керак. Агар лаблар юпқа бўлса, лабнинг атрофига бўёқдан чизиқ чизиб чиқилади. Бунда аввал оғизнинг атрофига бўёқдан чизиқ тортилиши, кейин лабнинг барча юзи бўялиши тавсия этилади.
Батафсил...шанба, 2015 Феврал 07 Мухлиса
Агар сиз ёрқин рангли соч соҳиби бўлсангиз қуйидаги ниқобдан фойдаланинг.
Бир стакан мойчечак гулидан дамлама тайёрлаб, уни тоза сочларга суртинг. Дамламани 30 дақиқа сочларда қолдириб, уни цефолан ва сочиққа ўраб қўйинг. Кейин эса бошингизни шампун билан ювинг. Мойчечак гулининг хусусияти сочингиз учун айни муддао.
пайшанба, 2015 Январ 29 Мухлиса
Сочларингиз нурсиз ва тўкилувчан бўлиб қолганлиги сизни ташвишга соляптими? Турли усулларни қўллашга шошилмай, энг зарур қоидаларни билиб олинг.
1. Доимий гўзаллик қоидаси! Сочларингиз “итоаткор” бўлишини истасангиз, 3-4 кунда бир маротаба бош ювишга одатланинг. Ҳа-ҳа, сочни ювиш оралиғини шундай муддатда олиб борсангиз, кирланиши ҳам шунга мослашади...
Батафсил...чоршанба, 2015 Январ 28 Мухлиса
Уй шароитида юз тозалаш косметолог учун сарфланадиган анчагина пулни тежашга ёрдам беради. Албатта, юзни уй шароитида тозалаш ўта эҳтиёткорликни талаб этади, агар керакли қўлланмаларга амал қилинмаса юз терисига жиддий зарар етказиш мумкин. Нотўғри ҳаракатлар оқибатида йиринглар, яллиғланиш ёки чуқурчалар юзага келиш эҳтимоли бор. Демак, уй шароитида юзни тозалаш учун буғли ваннача, туз, суюқ совун ва дезинфекцияловчи восита керак бўлади...
Батафсил...сешанба, 2015 Январ 27 Мухлиса
Оёқ кафтини юмшатиш учун. Иккита тухум оқини уқаловчи ҳаракатлар билан оёқ остига яхшиллаб суринг. 15-20 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Оёқ ости терисини оқартириш, юмшатиш учун майонез ва сметанадан фойдаланиш мумкин. Бунда 1 соат ва ундан кўп вақтгача оёқлар ювилмайди.
Оёқ замбуруғига қарши. Қора турп ёки пиёзнинг сувини сиқиб, оёқ пойига сурилади. Бу ўсимликлар замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга. Уни суртгач тери қуришини кутиб туринг, сўнг оёқларни уқалаб чайинг. Фақат бу ниқобни қўллаш учун оёқда яра чақалар бўлмаслиги керак.
Батафсил...