Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Уй шароитида юз тозалаш

 чоршанба, 2015 Январ 28    Мухлиса Хакимова  

Уй шароитида юз тозалаш

Уй шароитида юз тозалаш косметолог учун сарфланадиган анчагина пулни тежашга ёрдам беради. Албатта, юзни уй шароитида тозалаш ўта эҳтиёткорликни талаб этади, агар керакли қўлланмаларга амал қилинмаса юз терисига жиддий зарар етказиш мумкин. Нотўғри ҳаракатлар оқибатида йиринглар, яллиғланиш ёки чуқурчалар юзага келиш эҳтимоли бор. Демак, уй шароитида юзни тозалаш учун буғли ваннача, туз, суюқ совун ва дезинфекцияловчи восита керак бўлади. Юз териси яхшиллаб тозаланиб, буғли ваннача ёки иссиқ ёғли ниқоб қўлланилади. Сўнг тузли пилинг (чуқур тозалаш) илиқ сувда намланган пахтали тампон совунланиб, майда тузга беланади ва мазкур тампон билан юзнинг энг кўп кир йиғилган жойлари эҳтиёткорлик билан ишқаланади (ушбу туз ва совунли аралашмани қўл билан ҳам ишқалаш мумкин). Юздаги совун ва тузли кўпикни 5-6 дақиқа қолдириб, сўнг совуқ сув билан ювиш керак. Агар юз териси тузга таъсирчан бўлса уни косметик бура билан алмаштириш мумкин. Энг маъсулиятли ҳолат иккита бармоқ билан комедон (қора нуқта) ларни ўта эҳтиёткорлик билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилиш керак. Агар юз териси қуруқ бўлиб, комедонларни сиқиш мушкуллик туғдирса, уларга буғли ванначадан аввал иситилган ўсимлик ёғи суртилади. Совун ва тузли кўпикка эса озгина сули уни қўшилади. Уй шароитида юзни тозалаш жараёнида қўллар стерилланган бўлиши керак. Бунинг учун бармоқларни стерилланган қоғоз салфеткаларга ўраш мумкин. Юз терисидан ортиқча кир ва қора нуқтадан тўлиқ тозалангач, терини яхшиллаб дезинфекциялаш даркор. Бу муолажадан сўнг ултрабинафша ҳамда сув муолажаларини кейинроққа қолдириш тавсия этилади. Имкон борича кремлардан ҳам фойдаланмаслик керак – энг яхшиси тоник.

 

Юз терисини қуйидагилар билан артиш мумкин.

  • Ошхона сиркаси.
  • Лимон шарбати.
  • Буранинг илиқ аралашмаси (0,5 стакан сувга 1 чой қошиқ бура).
  • 3% ли водород перикисининг аралашмаси.
  • Лимон ва глицерин аралашмаси (50 гр. глицерин, 30гр. лимон шарбати ва 100 гр, сув).

 



Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг