Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Тана парвариши

Тана парвариши

Сочлар, юз, қўл-оёқлар, қош-лаблар парвариши, ҳамда парвариш ашёларини танлаш борасида маслаҳатлар.

 



Сочлар нима сабабдан эрта оқаради?

жума, 2015 Январ 23    Мухлиса

Соч ранги учун меланин пигманти "жавобгар"дир. Организмда меланин ишлаб чиқарилиши камайганда соч толалари оқара бошлайди. Сочлар ўртача 35‑40 ёшда оқ рангга кира бошлайди. Аммо илк оқ соч толалари 20 ёшдан олдин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Қарилик эшигимни қоқди, дея дарров ҳавотирга тушманг. Аммо соч оқаришининг сабабини эртароқ аниқлаш лозим. Чунки, бу организмдаги бирор бир бузилишдан дарак беради.

Батафсил...
 

Юз парваришининг 7 қоидаси

жума, 2015 Январ 16    Мухлиса

Сир эмаски, фасл ва об-ҳавонинг ўзгариши юз терисига жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам кузнинг биринчи ҳафталариданоқ, мавсумий парвариш чораларини кўрган маъқул.

  1. Ҳимоялаймиз! Куз мавсумининг асосий муаммоларидан бири иссиқ-совуқ об-ҳаво таъсирида юз терисининг қуруқшаб боришидир. Бунинг олдини олиш учун мана бу рецептни синаб кўринг: 5-6 дона қизғиш узумни сиқиб, шарбатини ажратинг....
Батафсил...
 

Оёқ парваришининг 7 қоидаси

чоршанба, 2015 Январ 14    Мухлиса

Бенуқсон ва яхши парваришланган оёқлар аёл гўзаллигининг асоси саналади. Шу маънода унутмаслик керакки, куз фаслида оёқ териси, айниқса, эътиборга мухтож бўлади. Бунинг боиси, ҳаво салқинлашиши билан очиқ пойафзаллардан ёпиғига ўтиш, совуқдан сақланиш мақсадида синтетик матодан тайёрланган колготкалар кийиш ва ҳоказолар.

Батафсил...
 

Куз-қишда қўл териси парвариши

сешанба, 2015 Январ 13    Мухлиса

Куз-қишда қўл териси парвариши учун, асосан, озиқлантирувчи ва терини юмшатиб, ҳимояловчи кремлар тавсия этилади.Қўл териси совуқ ҳавога жуда таъсирчан бўлса, таркибида зайтун, мойчечак, лаванда мойи қўшилган кремларни танланг.Терида майда ёриқлар, тери қаватининг кўчиши безовта қилса, крем таркибида авокадо, какао, алоэ, жожоба каби ўсимликлар мойини жамланганлигига диққат қилинг. Улар терининг меъёрий қаватини тиклаб, енгил “яллиғланиш”ларни бартараф этади...

Батафсил...
 

Қўл териси учун ниқоблар

шанба, 2015 Январ 10    Мухлиса

Ажинларга қарши ниқоб. Кечқурун ётишдан аввал битта тухум сариғини бир ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ сули уни билан аралаштириб, қўлингизга суртасиз. Юпқа матодан қўлқоп кийиб олиб, бемалол уйқуга ётишингиз мумкин. Эрталаб қўлларингиз майинлашиб ажинлар ёпилади.

Терини юмшатиш учун ниқоб. 1 ош қошиқ асални 2 ош қошиқ ўсимлик мойи, битта тухум сариғи ва бир неча томчи лимон суви билан аралаштиринг. Аралашмани қўлингизга суртиб, қоғоз матоли қўлқоп кийиб олинг. Бу ниқобни кечаси қўйсангиз мақсадга мувофиқ.

Батафсил...
 

Лаблар жилоси

жума, 2015 Январ 09    Мухлиса

Лаб ҳошияси учун қалам танлашда унинг ранги лабингизнинг табиий рангидан тўқроқ бўлиши ва жуда ҳам ажралиб қолмаслигига эътибор беринг.

Оч пушти рангли қалам – лаб бўёғининг ранги қизғиш, пушти ва товланувчи рангда бўлса, контур қаламининг пушти ранги лабникидан ажралиб қолмаслигини таъминлайди.

Батафсил...
 

Қўл териси парваришининг 7 қоидаси

пайшанба, 2015 Январ 08    Мухлиса

Куз фаслининг ўзгарувчан об-ҳавоси, шамолию ёмғири кайфиятимизга таъсир қилиш билан бирга қўлимиз терисини ҳам “ажойиб совғалари” билан “сийламай” қўймайди. Ушбу мавсумда қуруқлик, дағаллик ва ёриқлар қўл терисига хавф солмаслиги учун уларни тўғри ва мунтазам парваришлаш лозим.
 

  1. Ўзингиз учун вақт топинг! Ёзда турли мева сабзавотларни истеъмол қилиб, офтоб нурида тобланганман, организм учун керакли миқдорда витаминлар тўпладим, деган хаёл сизни чалғитмасин...
Батафсил...
 

Соч парваришининг усуллари

чоршанба, 2015 Январ 07    Мухлиса

  1. Сочингизни йирик тишли тароқда таранг. Фен, бигуди, қисқичлардан фойдаланганда албатта кўпик ёки лосён ишлатинг, улар соч толаларини куйишдан асрайди.
  2. Сочларингиз мустаҳкамлиги учун ҳар куни умумий 400 гр. қора смародина, қаламли петрушка, кабачки, цитрус мевалар ва булғор қалампири истеъмол қилинг. Оқсилга бой гўшт, ёнғоқ, пишлоқ, сут, тухум ва балиқ таомномангиздан қатъий ўрин олиши керак....
Батафсил...
 

Қошларга ранг бериш

сешанба, 2015 Январ 06    Мухлиса

Қошларингизга ранг бериш учун қалам танлашда қийналаётган бўлсангиз, кўзгуга боқинг-да, сочингиз рангига диққат қилинг.

Агар:

  • Сочларингиз ранги тимқора бўлса, қош учун тўқ жигарранг ёки кулранг мос келади.
Батафсил...
 

Асал ҳақида

шанба, 2015 Январ 03    Мухлиса

Асални қадимдан фойдали хусусиятлари сабабли қадрлаб келишади. У нафақат егулик, балки саноатда ҳам кенг ишлатиладиган маҳсулотлардан бири бўлиб қолди. Хусусан, косметика сохасида. Асал юз, қўл, тери ва соч учун мўлжалланган турли ниқобларга қўшилади. Асал витаминларга бой, таркибида B гуруҳи, C, H, E, K, PP витаминлари, каротин, ферментлар ва минераллар бор. Улар сочни томиридан учигача озиқлантириб, соч толаларининг шилвираб қолиши, қазғоқ ва бош терисининг қуриши каби муаммоларни кеткизади. Асалли ниқоблар бу муаммоларни тезда бартараф этиш хусусиятига эга.

Батафсил...