Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Бодринг-помидор консерваси

 пайшанба, 2015 Июл 23    Лола Хакимова  

Бодринг-помидор консерваси

Керакли масаллиқлар:

1. Помидор
2. Бодринг
3. Патисон
4. Майда оқ пиёз
5. Саримсоқ пиёз бўлакчалари
6. Кўкатлар (уруғлаган укроп, хрен барги)
7. Лавр япроқчалари
8. Қора мурч доналари
9. Туз
10. Шакар
11. Сирка (70%)

3 литрли банка учун 3 ош қошик туз, 2 ош қошиқ шакар, 1 ош қошиқ сирка.
 

Тайёрланиши:

Бодринг ва патисон икки томони олиниб, 7-10 соатга муздек сувга солинади (оқизиб қўйилади). Олдиндан ювиб қуритилган банкаларга олдин  маълум бўлакларга бўлинган хрен барги ва укроп солинади. Сўнг лавр япроғи, артилган саримсоқ пиёз, мурч, артилиб, боши ва думи олинган оқ пиёз, бодринг, патисон, помидор солинади.

Устидан шақиллаб қайнаб турган сув банка тўлгунича солинади. 15-20 дақиқадан сўнг бу сув тўкилиб, яна янги қайнаб турган сув солинади. Бу сув ҳам 15-20 дақиқадан сўнг тўкилиб, банка ичига туз, шакар, сирка солиниб, устидан яна янги қайнаб турган сув солиниб, қопқоғи маҳкамланади. Ёпилган банкалар тўмпарилиб, усти қалин нарсалар билан ўралади ва шу ҳолатда 3 кун давомида совутилади.

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг