Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Консерваланган жўхори

 пайшанба, 2015 Июл 16    Лола Хакимова  

Консерваланган жўхори

Керакли масаллиқлар (ярим литрли банка учун):

1. Жўхори
2. Шакар - 2 чой қошиқ
3. Сирка - 1 чой қошиқ
4. Туз - ярим чой қошиқ

Тайёрланиши:

Жўхори донлари тозаланиб, ювилиб, ивитиб қўйилади. Бирор соатдан кейин оловга кўйиб, 30-40 дақиқа қайнатилади. Сўнг, пишган жўхори доначалари сувдан олиниб, совутилади ва банкаларга солинади.  Бунда банка батамом тўлмаслиги, оғзида 1,5-2 см жой қолиши лозим.

Кейин, банкага шакар, туз ва қайноқ сув солинади. Ва вақтинчалик қопқоқ билан ёпилиб, банкалар қайнаб турган сувда 1,5 соат давомида стерилланади. Сўнг, банкалар сувдан олиниб, қопқоғи очилади ва сирка солиб, кўп марталик ёки бир марталик қопқоқлар билан маҳкам ёпилиб, тўнкариб қўйилади.

Банкалар 1-2 кун давомида совигач, сақлаш учун салқин жойга олиб қўйилади.

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг