Кимчи
душанба, 2015 Сентябр 14 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Пекин карами
2. Туз
3. Махсус аччиқ газак
Тайёрланиши:
Карамлар узунасига 6-8 бўлакка бўлинади ва тузлаш учун махсус идишга солинади. Устидан олдиндан қайнатилиб, совутилган сув кумгунича қуйилади. Бунда сувни ҳар 1 литрига 2 ош қошиқ туз солинади. Карамлар ҳар 5 соатда сувдан ташқарига чиқиб қолган жойлари ўгирилади. Карам истеъмол учун 2 суткада тайёр бўлади. Тайёр бўлган карамлар орасига аччиқ газак суртилади.
Аччиқ газакни уй шароитида ўзингиз тайёрлашингиз ёки бозордан тайёрини олишингиз мумкин.
2 кг аччиқ қалампир, 1 кг қизил булғор қалампири ва 5-6 бўлак саримсоқпиёз бўлакчалари бирга гўшт қиймалагичдан ўтказилади. 2 ош қошиқ туз қўшилиб, аралаштирилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг