Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қовурма аччиқ-чучук

 сешанба, 2015 Август 25    Лола Хакимова  

Қовурма аччиқ-чучук

Керакли масаллиқлар:

1. Помидор - 15 кг.
2. Булғор қалампири (яшил) - 4 кг.
3. Бақлажон - 4 кг.
4. Пиёз - 1 кг.
5. Саримсоқ пиёз - 0,5 кг.
6. Шивит (укроп) - 2 боғ.
7. Пахта ёғи - 300-400 гр.

Тайёрланиши:

Помидор, булғор қалампири ва саримсоқ пиёз ювилиб, тозаланиб, гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан алоҳида идишларга чиқарилади.

Бақлажон майда куб қилиб тўғралади. Пиёз паррак қилиб тўғралади.

Қозонга ёғ солиниб, бироз қизигач, пиёз солиб, қовурилади. Пиёз новвот ранг тус олгач, бақлажон ва булғор қалампири солиниб қовуришда давом этилади.

Сувини бироз тортиб, қуйилгач, помидор солинади ва бир қанча вақт пиширилади. Қовурма аччиқ-чучук тайёр бўлганини устига чиройли қизил ёғи чиқиб қолганидан биламиз. Тайёр бўлишидан 15 дақиқа аввал тузи ростланиб, тўғралган шивит ва саримсоқ пиёз солинади. Таъбга кўра аччиқ қалампирни бутунлигича солиш мумкин.

Қовурма иссиқлигида банкаларга ёпилади. Ёпилган банкалар тўмпарилиб, усти қалин нарсалар билан ўралади ва шу ҳолатда 3 кун давомида совутилади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг